Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида маҳалладошининг тилла тақинчоқлари, кўп миқдордаги пул ва моддий бойликларини ўмаришни мақсад қилган шахс бир аёлнинг ўлимига сабабчи бўлди, деб хабар беради ЎзА.
Маълум қилинишича, муқим иш жойига эга бўлмаган сардобалик Б.Т. ичкиликка ружу қўйиб, ўғирликни одат қилган. У аввало маҳалладошларининг уйига ўғирликка тушишни режалаштирган.
Жумладан, айбланувчи тунда фуқаро Г.нинг уйига дераза орқали кириб, ухлаб ётган аёлнинг бўйнида тилла тақинчоқни ечиб олмоқчи бўлган. Бу вақт жабрланувчи уйғониб кетган, ўғри эса унга пичоқ санчган. Оқибатда аёл воқеа жойида вафот этган.
Мазкур жиноят ишида судья М.Омонов тўпланган далиллар, судга оид экспертиза хулосалари ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўрганган, судланувчининг айбига иқрорлик сўзини ҳам тинглаган. Мавжуд далиллар Б.Т.нинг айбдор эканлигини тўлиқ исботлаган.
Шунингдек, суд мажлисида мазкур жиноятнинг сабаблари ва келтириб чиққан омиллари ҳам муҳокама қилинган. Суд ҳукмига кўра, судланувчига 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Аввалроқ Самарқандда йигит фолбин ва унинг қизини ўлдиргани, Тошкентда қайнона уч нафар фарзанди бор келинини пичоқлаб қўйгани, Бухорода мактаб ўқувчиси қотилликка қўл ургани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Андижонда отасини ҳақоратлаган қўшнисини пичоқлаб ўлдирган эркак ушланди
- Самарқандда 23 ёшли йигит таниш қизи билан тунда машинада ўтирганида халақит берган эркакни пичоқлаб ўлдирди
- Жиззахда 45 ёшли чўпон маст ҳолда икки шеригини пичоқлаб ўлдирди
- Андижонда 43 ёшли фуқаро қўшниси билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб ўлдирди
Изоҳ (0)