Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 21-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мутасаддилардан ёрдам сўраб мурожаат қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Халқ таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, вазият юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилари, Болалар бўйича омбудсман, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими, Миллий гвардия, шаҳар прокуратураси, ва тегишли мутасаддилар муассасага келган ҳолда вазиятни ўрганган.
Ўрганишлар натижасида муассаса тарбияланувчилари томонидан ходимлардан бирига нисбатан эътироз кайфияти шакллангани аниқланган.
«Айни дамда муҳит барқарор. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари кун тартиби бўйича шуғулланмоқдалар, вазият назоратга олинган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)