Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида 40 сотих ер майдонини 20 минг 400 долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ДХХнинг вилоят бошқармаси хабар берди.
Вилоятнинг Паст Дарғом туманида яшовчи 40 ёшли фуқаро Р.Б. 30 ёшли Р.О. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқарога ўзини туман ҳокимлигининг юқори лавозимли ходими деб таништирган. Таништирув давомида фермер хўжалиги тасарруфидаги 40 сотих ер майдонини 20 минг 400 доллар эвазига унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ундан ушбу маблағларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)