Тошкент вилоятида ноқонуний валюта савдосининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Р.Қ. ва Л.С. исмли шахслар олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.га 11 минг долларни жами 125,4 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Наманганда 5,4 минг долларни ноқонуний сотишга уринган шахслар ушлангани, Ўзбекистонда валютани ноқонуний сотиб олиш ва сотганлик учун жазо юмшатилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)