Футбол бўйича Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган ўйинлар 23 январь, якшанба куни бўлиб ўтди.
«Рома» жамоаси «Эмполи» меҳмони бўлди. 24-дақиқада Тэмми Абраҳам «Рома»нинг дастлабки голини урди. Кейинроқ римликлар 5 дақиқа ичида яна учта тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди: Абраҳам дубль қайд этган бўлса, Сержиу Оливейра ва Николо Заниоло ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
Бунга «Эмполи» вакиллари иккинчи бўимда Андреа Пинамонти ва Недим Байрамининг голлари билан жавоб қайтарди. Рим клуби вакили Элдор Шомуродов мазкур ўйинда захирада қолди.
Жозе Моуриньо шогирдлари очколари сонини 38 тага етказди ва олтинчи ўринга кўтарилиб олди. «Эмполи» 29 очко билан ўн биринчи поғонадан ўрин олган.
А Серия
23-тур баҳслари
23 январь, якшанба
«Эмполи» – «Рома» 2:4
Голлар: 0:1 – 24 Абраҳам, 0:2 – 33 Абраҳам, 0:3 – 35 Сержиу Оливейра, 0:4 – 37 Заниоло, 1:4 – 55 Пинамонти, 2:4 – 72 Байрами.«Эмполи»: Викарио, Фямосси, Тонелли, Исмайли, Маркисса (Вити, 42), Ҳендерсон (Кутроне, 81), Бандинелли (Бенасси, 81), Байрами, Журковски, Риччи, Пинамонти.
«Рома»: Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Мэйтленд-Найлз (Виня, 60), Мхитарян (Верету, 75), Сержиу Оливейра, Кристанте, Заниоло (Афена-Гьян, 79), Абраҳам.
Огоҳлантиришлар: Манчини (52), Тонелли (63), Бенасси (83), Кристанте (85).
Изоҳ (0)