Европада яшаб, меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар комиссия тўловларисиз пул ўтказмаларини ватанига юборишдек янги имкониятга эга бўлишди. Бунинг қўшимча қулайлиги шундаки, пул Uzcard ва Humo миллий тўлов тизими карталарига дарҳол ўтказилади. Хизматни KoronaPay компанияси тақдим этди.

Европа мамлакатларидаги ўзбек диаспораси ўн минглаб кишини ташкил этиб, улар ҳар йили маълум ҳажмдаги пул воситаларини ўзининг тарихий юртига юборишади. Ўзбекистон Марказий банкининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Европа давлатларидан республикага 105 миллион доллардан ортиқ қийматдаги шахсий пул ўтказмалари келиб тушди. Энг йирик транзакция ҳажмига эга давлатлардан бу — Швеция, Буюк Британия, Германия ва Чехия.

Эндиликда Европада яшовчи ўзбекистонликлар нафақат ўз яқинларининг Uzcard ва Humo карталарига дарҳол пул ўтказмаларини юбориши, балки уларни тежаши ҳам мумкин бўлади.

Европадан Ўзбекистоннинг миллий карталарига комиссия тўловларисиз пул ўтказмаларини юбориш учун Европа SIM картасига эга бўлган смартфонга «KoronaPay пул ўтказмалари» мобил иловасини ўрнатиш зарур. Илова ўзбек тилидаги интерфейсни қўллайди, пул жўнатиш жараёнининг ўзи эса оддийлиги билан ажралиб туради ва тушунарлидир. Шунчаки олувчининг банк картаси реквизитларини билиш ва ўтказма учун пул олинадиган картанинг маълумотлари киритиш керак. Ўтказмаларни Европанинг исталган банкининг Visa, Mastercard, Maestro карталари орқали юбориш мумкин. KoronaPay ўтказмалари Uzcard ва Humo карталарига валюта айирбошлашнинг қулай курси бўйича сўмда ўтказилади.

«Ўтган йили биз Евроиттифоқнинг барча давлатларидан, шунингдек, Буюк Британия, Исландия, Норвегия ва Лихтенштейндан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини юбориш хизматини ишга туширгандик, бунда ҳамкор банкларнинг офисларида нақд пул олиш имконияти мавжуд. Биз хизматга бўлган қизиқишнинг барқарор ўсаётганини кўрамиз. Бир йил ичида Европада яшовчи ва бизнинг хизматларимиздан фойдаланувчи ўзбекистонликлар сони уч баравар ошди, жўнатиладиган воситаларнинг ҳажми эса деярли 3,5 баравар. Биз ўйлаймизки, Ўзбекистоннинг миллий тўлов тизимларига комиссия тўловларисиз тўғридан-тўғри пул ўтказмаларига бўлган талаб ортади ва фойдаланувчиларимиз учун янгича қадрга эга бўлади», — дея изоҳ беради KoronaPay Europe компаниясининг бош директори Глеб Козлов.

KoronaPay нима?

KoronaPay Europe fintex компанияси — Европа мамлакатларига эътиборни қаратган ҳолда тез ривожланаётган халқаро онлайн пул ўтказмалари хизмати. Компания фойдаланувчи учун қулай бўлган валюта курси бўйича комиссия тўловларисиз трансчегаравий card2card ва card2cash пул ўтказмаларини таъминлаб беради. KoronaPay ўтказмаларининг ялпи ҳажми 2021 йилда етти ярим бараварга ўсган. KoronaPay хизматининг фойдаланувчилари сони ҳар ҳафта ўн минг кишига ошмоқда. 70 фоиз мижозлар онлайн пул ўтказмалари иловасидан мунтазам равишда фойдаланади. KoronaPay Золотая Корона — Россия ва МДҲдаги энг йирик пул ўтказмалари компаниясининг тўлов тизимига киради. Сервис дунёнинг 50 та мамлакатларида банк ҳисобини очмасдан пул юбориш хизматини тақдим этади, хизмат кўрсатиш инфратузилмаси сони 50 мингдан ортиқ шохобчаларига эга. 450 дан зиёд банк ҳамда йирик савдо тармоқлари сервис иштирокчилари ва ҳамкорлари бўлиб ҳисобланади. KoronaPay пул ўтказмалари иловасини жами 10,5 миллион фойдаланувчилар юклаб олишган.

Реклама ҳуқуқи асосида.