• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    25 мингдан 1,5 миллион сўмгача: «Халқлар дўстлиги» саройида йил охиригача ўтказиладиган концертларга кириш қанчага тушади?

    Концерт-томошаларга қўйилган чекловлар бекор қилингач, карантин сабаб қолдирилган концерт дастурлари намойиши бошланди. Қуйида йил сўнгига қадар ўтказилиши режалаштирилган концерт чипталарининг нарх-навосига қизиқдик.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Қизиқчи Аваз Охуннинг концерт дастуридан сўнг рус эстрадаси вакиллари ҲаммАли ва Наваининг концерт дастури намойиш этилади. 19 ноябрь куни бўлиб ўтадиган концерт билетлари 250 минг сўмдан, 750 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилган. Сотув онлайн тарзда ҳам амалга оширилмоқда.

    Фото: Instagram / @bunyodbeksaidov

    Фото: Instagram / @bunyodbeksaidov

    21–24 ноябрь куни Бунёдбек Саидовнинг «Халқим билан» номли концерт дастури намойиш этилади. Концерт билетлари 20 минг сўмдан 200 минг сўмгача бўлган нархда сотувга чиқарилди. Аммо ҳозир балкондан ташқари бўлган жойлардан билет харид қилиш муаммо. Олд қаторлардаги билетлар аллақачон сотиб бўлинган.

    Тоҳир Содиқов, Райҳон, Шоҳрух рэпер, Муниса Ризаева ва Шоҳруххон иштирокидаги  «7 юлдуз» гала-концерт билетлари 2020 йилдан сотувга чиқарилган эди. Узоқ кутишлардан сўнг ниҳоят концерт 26—30 ноябрь ва 1—2 декабрь кунлари намойиш этилади. Концерт билетларини 30 минг сўмдан 300 минг сўмгача бўлган нархда харид қилиш мумкин.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Турк хонандаси Мустафо Сандалнинг 4 декабрь куни  «Humo арена» муз саройида ўтказиладиган концерт дастури билетлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройи кассасида ҳам сотилмоқда. Билетлар афишаларда ёзилганидек 150 минг сўмдан бошланмайди, аксинча шу суммада якунланади. Энг яхши ўринларни 1 500 миллион сўмдан харид қилиш мумкин.

    Фото: Instagram / @dizayn_shou_official

    Фото: Instagram / @dizayn_shou_official

    «Дизайн» кулги жамоасининг 4—13 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган концерт билетлари 35 минг сўмдан 300 минг сўмгача бўлган  нархда сотувга қўйилган. Жамоанинг аввалги йиллардаги концертларига нисбатан бу йилгисига талаб у қадар юқори эмас. Пулингизга қараб исталган ўринни банд қилишингиз мумкин.

    Фото: Instagram / @alisherfayz_official1

    Фото: Instagram / @alisherfayz_official1

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз концертининг билетлар савдоси ҳавас қилгудек. 14—19 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган концерт дастурининг билетлари деярли сотиб бўлинган. Фақат саҳнанинг чекка қисмидаги билетларни 150 минг сўмдан ва балконнинг юқори қаторларидаги жой билетларини 30 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.

    Фото: Instagram / @nodirbek_hayitov_official

    Фото: Instagram / @nodirbek_hayitov_official

    Ҳар йили бир неча кунлаб концерт берадиган қизиқчи Нодирбек Ҳайитов бу йил бир кунлик концерт билан кифояланди. «Одамлар нима дейди?» деб номланган концерт 20 декабрь куни бўлиб ўтади. Концертда ёшлар орасида оммалашган қорақалпоғистонлик қўшиқчи Осман Наврўзов меҳмон сифатида иштирок этади. Чипта нархлари бошқа концертларга қараганда анча арзон. Ҳамёнингиз кўтарганча, 25 минг сўмдан 250 минг сўмгача бўлган нархда харид қилишингиз мумкин.

    23—24 декабрь кунлари «Тарона шоу» концерт дастури намойиш этилади. Афишаларда қайси санъаткорлар чиқиши очиқланмаган концерт билетларини 30 минг сўмдан 250 минг сўмгача бўлган нархда харид қилишингиз мумкин.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    26—27 декабрь кунларини опера хонандаси Женисбек Пиёзов банд этган. Концерт учун чипталарни 25 минг сўмдан 300 минг сўмгача бўлган нархда харид қилишингиз мумкин. Билетлар ҳали сероб.

    28—29 декабрь кунлари «Янги йил юлдузлар даврасида» номли концерт дастури ўтказилади. Мазкур концерт учун ҳам 25 минг сўмдан 250 минг сўмгача бўлган нархда чипталарни харид қилишингиз мумкин. Бу томоша иштирокчилари номи эълон қилинмаганлиги учунми, талаб юқори эмас. Чипталар савдоси анчагина суст.

    Йилнинг энг сўнгги томошаси доимгидек болажонларга бағишланади. «Янги йил қароқчилари» деб номланган концерт дастурининг чипталари бошқа концертларга қараганда анча арзон. Чипталар очиқ кассада эмас, ҳамкорлар кўмагида сотилади.

    Ҳа айтганча, йўқ дейилаётган концерт билетлари доимгидек кўчада топилади. Фақат касса нархидан бироз қимматга сотиб оласиз.

            Мавзуга доир:

    • Юлдуз Усмонова коронавирус сабаб концерти қолдирилганига муносабат билдирди (видео)
    • Қарши туманидаги боғча ва мактабларга мажбурий тартибда билет сотилмоқда
    • «Истиқлол» санъат саройи директори нима сабабдан Бочеллининг концертида залнинг биринчи қатори олиб ташланганига ойдинлик киритди

    17.11.2021, 14:22   Изоҳ (0)   105711
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Том Крузнинг «Уддалаб бўлмас топшириқ-8»ни суратга олиш майдончасидаги суратлари тарқалди. Актёрнинг семириб кетгани мухлислар эътирозига сабаб бўлди

    17.11.2021, 13:21

    Машҳурлар ҳам йиғлайди: Руҳий тушкунликдан азият чекадиган юлдузлар

    17.11.2021, 10:03

    Instagram: Тўйхонада жанжал кўтарган Каниза, Муниса Ризаева ҳижобга кирмоқчи, Ҳалима Ибрагимованинг айрим эркакларга мурожаати

    16.11.2021, 22:26

    Фарзандларига оғир касаллик ташхиси қўйилган машҳур ота-оналар (фото)

    16.11.2021, 18:25

    Instagram: Муниса Ризаева алдов қурбони бўлди, Ситора Алимжонова ўғлининг туғилган кунини Дубайда нишонлади, Нилуфар Усмонова неча марта турмушга чиққан?

    15.11.2021, 22:27

    Соч турмагини ўзгартиргандан сўнг карьерасида ўсиш кузатилган актрисалар (фото)

    15.11.2021, 21:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.