• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Қарши шаҳрида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

    Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 11—12 ноябрь кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида «Нефть ва газ, электр энергетика, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати» мавзусидаги ҳудудий саноат ярмаркаси ўтказилмоқда.

    Президент администрацияси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбир доирасида «Ўзбекнефтгаз» инвестиция лойиҳалари ҳамда корхоналари эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган товар ва хизматларни маҳаллийлаштириш имкониятлари кўриб чиқилиб, аниқ шартномалар имзоланмоқда.

    Шу билан бирга, нефть ва газ саноати ҳамда илм-фан соҳалари интеграциясига бағишланган илмий-амалий семинарлар ўтказилмоқда.

    Мазкур ярмарканинг очилиш маросимини «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев кириш сўзи билан очиб берди.

    «Бугунги кунда ҳурматли президентимиз раҳбарлигида республикада маҳаллий саноатни ривожлантириш, кооперацияни кенгайтириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни чуқурлаштириш бўйича кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, тармоқда импорт маҳсулотларга қарамликни камайтириш, маҳаллийлаштириш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда», — деди бошқарув раиси.

    Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ўз нутқида тармоқлараро кооперация ҳисобига «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналари томонидан илгари импортдан харид қилинган бир қатор маҳсулотларни ўзлаштириш ҳисобига йиллик импорт 12 миллион АҚШ долларигача қисқартирилганлигини эътироф этди.

    Таъкидлаш жоизки, авваллари импортдан келтирилиб, корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланилган активлаштирилган кўмир, силикагель, қувурлар, беркитиш-бошқариш клапанлари, оксид-алюминий, сульфат алюминий, турли хил фильтрлар, ёқилғи мойлаш материаллари, хроматографлар, блок бокс, ўлчаш асбоблари ва бошқа маҳсулот ва ускуналар бугунги кунда маҳаллий корхоналардан сотиб олинмоқда.

    Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖда бир қатор хорижий компанияларда (Газпром, Лукойл, Татнефть) муваффаққиятли апробациядан ўтган усул, яъни  янги маҳсулотларни биргаликда ўзлаштириш бўйича «йўл харита»лари асосида ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилда (Бухоро НҚИЗ 3 та, Шўртан ГКМ 2 та, Узкоргазкемикал 21, Муборак ГҚИЗ 2 та ва бошқалар) 28 та «йўл харита»лари имзоланган. Мазкур тадбирларни амалга ошириш натижасида 3,1 миллион долларлик импорт ҳажми қисқартирилади.

    Меҳриддин Абдуллаев амалга оширилган ишлар самарасида бугунги кунда маҳаллий корхоналар томонидан етказиб берилган 30 га яқин маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришга тадбиқ этилганлигига урғу берди.

    «Ўтган даврда республика электрон кооперация портали орқали 404,3 миллиард сўмлик икки мингдан ортиқ шартнома тузилиб, умумий харидлар ҳажмида маҳаллий маҳсулотлар улуши 26 фоизгача етказилди. Бундан ташқари, жорий йилда Навоий, Термиз, Бухоро ва Нукус шаҳарларида ташкил этилган саноат ярмаркаларида «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 124 та меморандумлар имзоланган эди. Айни пайтга келиб, мазкур меморандумлар доирасида қиймати 30,7 миллиард сўмлик 43 та шартномалар имзоланиши таъминланди. Ишончим комилки, мазкур ярмарка иқтисодиёт тармоқларида кооперацияни ривожлантириш, корхоналар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Барчангизга кўргазмада самарали иш олиб бориш, муваффақиятли музокаралар ўтказишни тилайман», — деди ўз нутқида М. Абдуллаев.

    Кўргазмада бошқа соҳалар қатори 100 дан зиёд хорижий ва маҳаллий нефть ва газ саноати корхоналари вакиллари, шундан 50 га яқини алоҳида стенд билан иштирок этишмоқда.

    Маълумот учун

    Татнефть, Лукойл, ЭЛАЗ, КМПО, Хромос инжиниринг (Россия), Enter Engineering, Eriell (Сингапур), СИБУР (Озарбайжон), Si En Pi Si (Хитой), Узпромарм, Узбекхиммаш, Чилон, АМЗ, Махсусэнергогаз (Ўзбекистон) компаниялари ва бошқалар иштирок этмоқда.

    Мазкур тадбирлар доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан геология-қидирув ишлари ва табиий газни қазиб олиш ҳажмларини кенгайтириш, уни чуқур қайта ишлашни ташкил этишга йўналтирилган узоқ муддатли стратегия асосида аниқ вазифалар белгилаб олинган.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    12.11.2021, 10:30   Изоҳ (0)   9651
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналиши бўйича янги «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

    12.11.2021, 10:08

    Бўстонлиқда 53 туп кўп йиллик дарахтларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    12.11.2021, 09:53

    Андижон вилоятида 4 баллик зилзила қайд этилди

    12.11.2021, 09:22

    «Тиббиёт соҳасини кенг жамоатчилик назоратисиз ўзгартириб бўлмайди» — Турдимов самарқандликлардан соҳадаги камчиликлар бўйича мурожаат йўллашни сўради

    12.11.2021, 09:05

    Андижон шаҳар ҳокими муаммосини айтган фуқарони ҳақорат қилди. Вилоят ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдирди

    12.11.2021, 07:53

    Шавкат Мирзиёев Истанбулда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди

    12.11.2021, 07:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.