Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 5-кунги баҳслари 29 октябрь, жума куни бўлиб ўтмоқда.
-92 кг вазн тоифасида Мадиёр Саидраҳимов беларуслик Владислав Смягликовга қарши рингга кўтарилди. Учала раундда устунликка эришган Саидраҳимов рақибини 5:0 ҳисобида енгди ва кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ амалдаги Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров сербиялик Тамир Галановдан устун келганди. 28 октябрь куни Асадхўжа Мўйдинхўжаев фаластинлик рақибини мағлуб этиб, 1/8 финалга йўлланмани қўлга киритди, амалдаги жаҳон чемпиони Миразизбек Мизахалилов америкалик боксчига мағлуб бўлиб, ўз иштирокини якунлади, 27 октябрь куни Шоҳжаҳон Абдуллаев бельгиялик боксчига қарши жангда нокаутга учради.
26 октябрь кунги баҳсларда Саиджамшид Жаъфаров словакиялик рақиби енгиб, кейинги босқич йўлланмасига эга бўлган бўлса, Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик рақибига имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди. Одилжон Аслонов эса жангсиз 1/16 финалга йўл олди.
Изоҳ (0)