Навоий вилояти Конимех туманида 33 ёшли эркак ўзини поезд остига ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, 27 сентябрь куни соат 06:50 ларда туманнинг «Шўртепа» МФЙда яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро уйидан ишга кетаётганини айтиб, чиқиб кетган ва ҳаракатланиб келаётган поезд остига ўзини ташлаган.
Навоий кон-металлургия комбинатида ишчи бўлиб ишлаган марҳум фуқаронинг уч нафар фарзанди бўлиб, у ҳалокат юз беришидан олдин акасига қўнғироқ қилиб, болаларини омонат топширган.
Мазкур ҳолат бўйича маҳалла фуқаролари билан ўтказилган муҳокамада марҳумнинг ўз жонига қасд қилишигача олиб борувчи сабаб йўқ бўлгани айтиб ўтилган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси ва ИИБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда қайнотаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этгани, Навоийда 31 ёшли аёл ўзи ва уч нафар қизининг жонига суиқасд қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)