• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Швециялик Бу Андерссон UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди

    Швециялик Бу Андерссон UzAuto Motors бош директори этиб тайинлади. Бу ҳақда «Дарё»га компания матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: «Lada.ru»

    Фото: «Lada.ru»

    Бу Андерссон Швеция Ҳарбий академиясининг ҳамда Гарвард университетининг олий менежмент программаси битирувчиси, Стокгольм университетининг бизнес бошқаруви бакалаври Бу Андерссон автомобилсозлик соҳасидаги энг илғор топ-менежер бўлиб, автомобилсозлик соҳасидаги фаолиятини 1987 йилдан Швециянинг Saab Automobile АB компаниясида бошлайди.

    1993 йилдан 2009 йилгача харид йўналишида турли раҳбар лавозимларни эгаллаган ва 2001—2009 йилларда General Motors’нинг глобал харид бўлинмасига раҳбарлик қилган.

    2009 йилдан 2013 йилгача «Группа ГАЗ» корхонасига президент этиб тайинланади. Бу даврда Андерссон «Группа ГАЗ» бизнесини зарардан барқарор фойдага олиб чиқишга эришади.

    2014 йилдан 2016 йилгача «АвтоВАЗ» ОАЖ президенти этиб тайинланади. «Группа ГАЗ»да бўлгани каби, Андерссон «АвтоВАЗ»да ҳам тўлиқ трансформацияни амалга оширди.

    «АвтоВАЗ»ни тарк этгач, Андерссон энг йирик автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган Yazaki Europe, Africa, North & South America корпорациясига 4 йил раҳбарлик қилган.

    Адам Смит халқаро автомобиль форумида Бу Андерссон Россия автомобилсозлик саноатида «2010 йилнинг энг яхши етакчиси» деб топилган. 2011 йилда Андерссон Европа автомобилсозлик саноатининг энг муваффақиятли раҳбарларини аниқлаш учун Automotive News Europe томонидан ҳар йили ўтказиладиган Eurostars мукофотида «Ривожланаётган бозорлар бўйича Европа автомобиль саноатининг энг яхши етакчиси» деб топилган.

    2012 йилда Бу Андерссон Европанинг автомобилсозлик соҳасидаги етакчи нашриёти бўлган Automotive Supply Chain’дан «Группа ГАЗ»ни инқироздан кейин молиявий ҳолатини тиклагани ва Россиянинг енгил тижорий воситалар бозорида компаниянинг етакчилигини таъминлагани учун «Энг яхши ютуқлар» мукофотига сазовор бўлган.

    Бу Инге Андерссон МДҲ мамлакатларидаги автомобиль концернларини бошқариш ва инқирозлар даврида эришган муваффақиятлари ва катта тажрибаси UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain  компанияларига яримўтказгичлар танқислиги ва логистика муаммолари билан боғлик глобал инқирозларини энг кам йўқотиш билан енгишга, ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизациялашнинг янги йўналишини эгаллашга имкон беради.

    Компаниянинг қайд этишича, 2018 йилдан бошлаб UzAuto Motors йирик трансформация жараёнини бошдан кечириб, зарардан барқарор фойда келтирадиган бизнесга айланди. 2020 йилдаги пандемияга қарамасдан, UzAuto Motors ўз ишлаб чиқаришини 281 минг дона автомобилга ўстиришга эришди.

    2020 йилдан буён компания Boston Consulting Group билан ҳамкорликда ўзининг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиб, 2021 йил апрелида Қўшма трансформация офисини ташкил этган.

    Маълумот учун, 1993 йил март ойида UzDEUavto қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган, 2008 йил март ойида GM Uzbekistan қўшма корхонасига айланди. 2019 йилдан корхона номи UzAuto Motors акциядорлик жамияти деб ўзгартирилди. Бу Андерссон бош директор этиб тайинланганга қадар ушбу компанияга 2018 йилдан буён Рустам Ражабов раҳбарлик қилиб келган.

    23.08.2021, 14:55   Изоҳ (0)   39436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 24 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    23.08.2021, 14:27

    Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди

    23.08.2021, 14:13

    Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати раҳбари ОАВ билан яхши ишламагани учун вазирдан танбеҳ олди. Масъулнинг ишда қолиш-қолмаслиги ҳам сўроқ остидалиги маълум бўлди

    23.08.2021, 13:47

    Eriell Group «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорликдаги ишларни давом эттирмоқда

    23.08.2021, 13:30

    «Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати қачон пасайишини маълум қилди

    23.08.2021, 13:11

    Юқори Чирчиқ тумани ҳокимига тегишли машина уриб юбориши оқибатида 16 ёшли қиз вафот этди

    23.08.2021, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.