Eriell Group янги қудуқлар ишга туширилганлиги ҳақида маълум қилади.
«2017—2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури» доирасида Eriell Group томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда, Бухоро вилоятидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси «Андакли» конининг 15-сон қудуғи ишга туширилди.
Қудуқ дебити суткасига 220 минг куб метрни ташкил этди. Шунингдек, Бухоро вилоятидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси «Дояхотин» конининг 87-сон қудуғини ободонлаштириш ишлари якунига етказилди.
«Шарқий Бердақ» конида Устюрт нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси (Қорақалпоғистон Республикаси)нинг 96-сонли қудуғи ишга туширилди. Қудуқ дебити 22 миллиметрлик штуцерда суткасига 1 миллион 36 минг куб метрни ташкил қилди. 96-сон қудуқ «Шарқий Бердақ» конида 4300 метр чуқурликкача муваффақиятли бурғиланган илк қудуқ бўлди.
Бу ерда диаметри 108х6 миллиметр ва умумий узунлиги 760 метр бўлган шлейфли газ қувурининг қурилиши амалга оширилди. Мазкур йўналишдаги ишлар Eriell Group ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг умумий саъй-ҳаракатлари билан давом эттирилмоқда.
Eriell Group матбуот хизмати
Изоҳ (0)