Кўриниши ўзгарган, яроқсиздек туйилган буюмларни ташлаб юборишга ошиқмаслик керак. Бироз фантазияни ишга солиш ва вақт сарфлаш билан аксарият буюмларни янгилашга эришиш мумкин.
«Хайрия дўконидан 4,99 долларга сотиб олган пойабзалимни 395 доллар турадиган бренд оёқ кийим сингари кўринишга келтирдим».
«Онамнинг севимли ҳамёнини янгича кўринишга келтирдим. Бунинг учун акрил бўёқдан фойдаландим».
«Майкадаги тешикни безак орқали ёпишга ҳаракат қилдим».
«Сариқ жемфердаги пушти лак бўёғини, каштада гул тикиб яширдим».
Эски стулни ҳам янгидек қилиб таъмирлаш мумкинлигининг исботи.
«Қизимнинг қуёнчасини янгилаб бердим».
«Бир қанча эски жинсиларни бирлаштириб замонавий шим кўринишига келтирдим».
«Янги оёқ кийимга сарфланиши мумкин бўлган маблағ чўнтакка қолди».
«Дала ҳовлидан вафли тайёрлайдиган ускуна топиб олдим. Кўриниши даҳшатли бўлишига қарамай тозалаб, ювилганидан кейин вафли пиширишга муваффақ бўлдим».
«Кўйлагим доғ бўлганди, тикишни билишим муаммога ечим бўлди».
«Эски креслони янгилаш учун 2 кун вақт сарфладим».
«Харид қилинганига 10 йил бўлган, қирилган чамадонни қўл меҳнати билан безадим».
«Шарфдаги тешикни ёпиш учун бир неча соат вақт сарфлаб, каштада кийик туширдим».
Янгиланган эски ўриндиқ.
«Икки хил совундан фойдалангандим, кроссовкам қордек оппоқ бўлди».
«Онамнинг 80 йиллардаги чарм курткасини ўзимга мослаб олдим. Йиртиқларини ямагандан кейин пойабзал креми билан мойладим».
Изоҳ (0)