Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари очиқ майдонда ўтказилади. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» Telegram каналида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган.
Унда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг муайян қатламини оммавий вакцинациялаш ишларини ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, йиғилишда 2021 йилги тест синовларини август ойида очиқ майдонларда (стадионлар, хиёбонлар) ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Бундан аввал Ўзбекистон ОТМларига қабул квоталари тасдиқлангани, Наманганда йил мобайнида тест синовлари ўтказиладиган мажмуа қурилиши ҳамда Ўзбекистонда академик лицейларнинг имтиҳонлари сентябрь ойига қолдирилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)