АҚШнинг Флорида штатида Майами шаҳри чеккасида 12 қаватли турар жой қулаб тушди, деб ёзади Meduza.
Воқеа 24 июнь куни тунда содир бўлди. Оқибатда камида бир киши ҳалок бўлган. Қулаш вақтида уй ичида бўлгани тахмин қилинаётган яна 99 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
ABC телеканали юқори мансабли амалдорга таяниб маълум қилишича, камида уч киши ҳалок бўлган.
Йўқолганлар орасида Парагвай биринчи хоними Сильвана Лопес Морейранинг қариндошлари ҳам бор.
Қарийб 35 киши бинонинг бутун қолган қисмидан эвакуация қилинган, яна икки киши вайроналар остидан чиқариб олинган.
Тирик қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Флорида губернатори Рон Десантиснинг маълум қилишича, қутқарувчилар вайроналар остида қолган одамларнинг баъзилари билан алоқа ўрнатган.
Бино 1981 йилда қурилган. Унда 136 та хонадон бўлиб, шуларнинг 55 таси вайрон бўлган. Бино нима сабабдан қулаб тушгани ҳозирча номаълум.
https://twitter.com/MiamiBeachPD/status/1407965307952566272
https://twitter.com/ivote_Trump2024/status/1408171868155166730
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)