• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 35 та ҳужжат имзоланди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Қўшма баёнот имзолади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унда эришилган асосий келишувлар мустаҳкамлаб қўйилган ҳамда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли вазифалар белгиланган.

    Давлат раҳбарлари ҳузурида ташриф доирасида имзоланган Ўзбекистон–Тожикистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисида, саноат ва янги технологиялар соҳасида, тоғ-кон саноатида ҳамкорлик тўғрисида, Зарафшон дарёсида ГЭС қуриш лойиҳаси бўйича қўшма акциядорлик жамияти ташкил этиш тўғрисида, юклар транзити тўғрисидаги битимлар, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар учун ер майдонларини ўзаро тақдим этиш тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш, фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисидаги битимга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомалар, икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасидаги ҳамкорлик дастури ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни яна-да ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» алмашилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Умуман, энергетика, транспорт, автомобилсозлик, электротехника, тоғ–кон ва енгил саноат, фан, таълим, спорт ва бошқа соҳаларни қамраб олган жами 35 та ҳужжат имзоланди.

    Таъкидланишича, ушбу ҳужжатлар тўплами биродар мамлакат ва халқлар ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада, ҳар томонлама ривожлантириш, кўп қиррали шерикликни чуқурлаштириш йўлида янги натижаларга эришиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

    Оммавий ахборот воситалари учун брифингда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокаралар ҳар доимгидек очиқ, ишончли ва дўстона руҳда ўтганини таъкидлади.

    «Биз муштарак тарих ва маданият, дин, маънавий қадриятлар ва анъаналар билан чамбарчас боғланган халқларимизнинг кўп асрлик дўстлигини жуда қадрлаймиз.

    Шу ерда ўтирган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва делегациялар аъзолари кейинги бир неча йилда Ўзбекистон–Тожикистон муносабатлари тараққиётида рўй берган улкан ўзгаришлар гувоҳидир.

    Тожикистон билан яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг бош ва ўзгармас устувор йўналиши. Биз кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг барча масалаларини диққат билан кўриб чиқдик. Шуни қайд этмоқчиман: ҳеч бир йўналиш эътибордан четда қолмади» – деди Шавкат Мирзиёев.

    Музокаралар чоғида томонлар янги ўсиш нуқталарини белгилаб олдилар, келгуси йилда товар айирбошлашни икки баробар оширишни мақсад қилиб белгиладилар. Етакчилар икки мамлакат ҳудудларининг имкониятларини максимал даражада ишга тушириш, уларни туманлар даражасида «боғлаш»га келишиб олди.

    Давлат раҳбарлари ташриф арафасида ўтказилган ҳудудлар форуми ва ишбилармонлар кенгаши йиғилишининг самарали якунларини, шунингдек, ташриф доирасида умумий қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган шартномалар ва инвестиция келишувлари имзоланганини мамнуният билан қайд этди.

    Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт ва транзит соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Музокараларда етакчилар темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспортида ташишларни кўпайтириш учун бундан буён ҳам қулай шароит яратиш тўғрисида келишувга эришдилар.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Президент Эмомали Раҳмон, ўз навбатида, аграр тармоқ, енгил, озиқ-овқат ва тоғ-кон саноатида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш товар айирбошлашнинг кўпайиши ва янги иш ўринларининг яратилишига хизмат қилишини қайд этди. У таълим ва тиббиёт соҳаларида, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашишда шериклик кенгайиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

    Бундан ташқари, президентлар маданият, фан, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги алмашинувларни фаоллаштиришга келишиб олди.

    «Биз мамлакатларимизда барпо этилган ҳамда бугун мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ва шерикликнинг янги рамзларига айланган тиббиёт маркази ва ўқув муассасаси фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Бу масалаларнинг барчаси икки мамлакат бош вазирлари раҳбарлик қилаётган икки томонлама ҳукуматлараро комиссиянинг бевосита назоратида бўлиши қайд этилди.

    Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбарининг 2025 йилни Халқаро музликларни муҳофазалаш йили деб эълон қилиши ва Музликларни асраш халқаро фондини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусларини Ўзбекистон тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

    «Бугунги музокаралар кўп асрлик дўстлик, ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида ниятимиз жиддий ва қатъий эканини яна бир бор намойиш этди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликда икки биродар халқларнинг равнақи йўлида аниқ, сезиларли натижаларга эришишга қаратилган», – деди сўзининг якунида Шавкат Мирзиёев.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев Душанбеда тантанали кутиб олинди
    • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди
    • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди
    • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Самарқанд ва Хатлон вилоятларида қурилган ижтимоий объектларни очилиш маросимида иштирок этди

    10.06.2021, 18:32   Изоҳ (0)   22486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Самарқанд ва Хатлон вилоятларида қурилган ижтимоий объектларни очилиш маросимида иштирок этди

    10.06.2021, 18:08

    Вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбдор деб топилган Жасур Умиров қамоқдан чиқди (видео)

    10.06.2021, 17:47

    Тошкентда ўтган 5 ойда автобуслар иштирокида 35 та ЙТҲ содир этилган

    10.06.2021, 17:35

    Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди

    10.06.2021, 17:10

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун кўтарилди

    10.06.2021, 16:46

    Бир гуруҳ аёллар Ўзбекистон ҳукумати биноси олдида норозилик намойиши уюштирди

    10.06.2021, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.