Туркиянинг 35 ёшли, анчадан буён она бўлиш истагида бўлган актрисаси Ўзге Ўзпиринчжи ва ниҳоят ҳомиладор бўлгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Rus.Turkey.com» хабар беради.
Маълум қилинишича, боланинг отаси актриса 6 йилдан буён бирга яшаётган Бурак Ямантурк. 2021 йилнинг август ёки сентябрида жуфтлик муносабатларини расмийлаштиришни мўлжаллаган.
Ҳомиладорлик нафақат актрисанинг ўзи, балки у ҳозир суратга тушаётган лойиҳа продюсерлари учун ҳам кутилмаган ҳол бўлган. Қоматида сезиларли ўзгаришлар бўлганда суратга олиш жараёнида Ўзге учун операторлар фақат йирик пландан фойдаланиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзге Ўзпиринчжи нафақат сериаллар, балки дунё брендларининг рекламасида суратга тушиш билан ҳам машҳур. У «Аёл», «Янгидан севги», «Орамизда қолсин» сингари сериалларда суратга тушган.
Мавзуга доир:
- «Беқарор» сериали юлдузи Эбру Шаҳин турмушга чиқяпти
- «Қора ният» юлдузи Шеввал Сам концерт бериб томошабинлар сони бўйича рекордни янгиламоқчи
- Миллионлаб қалбларни забт этган турк актёрларининг умр йўлдошлари (фото)
- Катта сериалларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради. «Муҳташам юз йил» сериалида йўл қўйилган камчиликлар (фото)
Изоҳ (0)