• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Фарғонада бир ҳафтада ЙТҲлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

    Фарғона вилоятида май ойининг иккинчи душанбасидан учинчи душанбасигача бўлган (10—17 май) оралиқда рўйхатга олинган 20 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида жами 20 киши ҳалок бўлди, яна 18 киши тан жароҳати олган. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) ахборотига кўра, ЙТҲлар сони аввалги ҳафтага нисбатан 10 тага, ЙТҲ оқибатидаги қурбонлар сони 16 нафарга, жароҳатланганлар сони 12 нафарга кўпайган. Эътиборга молик томони, вилоятда 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойи (17 ҳафта) давомида юз берган 328 та ЙТҲ оқибатида 64 киши ҳалок бўлган эди.

    Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборотида 10—17 май кунлари юз берган 20 та ЙТҲнинг айнан нечтасида инсон ўлими билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилганига аниқлик киритилмаган. Республика ИИВ, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, вилоят ИИБ ва ЙҲХБ томонидан юқорида кўрсатилган саналарда юз берган барча (20 та) ЙТҲ ҳақида ахборот берилмаган. «Дарё» очиқ манбалардаги маълумотларга асосланиб, юқорида кўрсатилган саналар оралиғидаги ҳафтада юз берган ва инсон ўлими билан тугаган жами 5 та ЙТҲни аниқлади. Улар орасида олти кишининг умрига зомин бўлган Ёзёвондаги авария ҳам бор.

    10 май куни соат тахминан 3:50 да А-373 «Тошкент—Ўш» йўлининг Ёзёвон тумани «Гулистон» маҳалласи ҳудудидан ўтган 364-километрида Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи Б.Қ. бошқарувидаги Cobalt (унинг салонида Қирғизистондаги университетларда ўқийдиган ўзбекистонлик талабалар бўлган) қарама-қарши йўналишга чиқиб, олдидан келаётган, Наманган вилоятидан Қўқон томон йўлга чиққан Д.С.нинг Cobalt автомашинаси (унинг салонида наманганлик бир оила вакиллари бўлгани айтилмоқда) билан тўқнашган.

    Кадр: Telegram / @yhxbb_uz

    Ҳодиса оқибатида олти киши — Бухородан келаётган Cobalt’даги бухоролик икки ва сурхондарёлик бир талаба йигит, шунингдек, Намангандан келаётган Cobalt’даги икки аёл ва етти ойлик чақалоқ ҳалок бўлган. Яна тўрт киши реанимация бўлимига ётқизилган. ЙТҲга ҳайдовчиларнинг шошма-шошарлиги, рулда ухлаб қолиши, шунингдек, А-373 «Тошкент—Ўш» йўлининг 350-километридан 368-километригача бўлган қисмидаги қарама-қарши ҳаракатланиш бўлакларини ажратиб турувчи бетон тўсиқлар ўрнатилмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.

    Шу куни соат тахминан 8:50 да «Марғилон—Олтиариқ—Риштон—Каримдевона» йўлида машина тезлигини кескин ошириб, қувиб ўтиш қоидасини бузиб ҳаракатланган Cobalt автомобили бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса оқибатида Cobalt ҳайдовчиси вафот этган.

    «Марғилон—Олтиариқ—Риштон—Каримдевона» йўлида юз берган авария оқибати.

    «Марғилон—Олтиариқ—Риштон—Каримдевона» йўлида юз берган авария оқибати.
    Фото: Telegram / @fergana_yhxb

    12 май куни соат тахминан 6:00 да Бағдод тумани «Мурувват» маҳалласи Кенагас қишлоғида 1985 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.Ш. бошқарувидаги Nexia йўл четидаги симёғочга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган 8-синф ўқувчиси оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Тан жароҳати олганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

    15 май куни Данғара тумани «Чинобод» маҳалласи ҳудудида Cobalt автомобили йўл четида тўхтаб турган «Зил» юк машинасининг тиркамасига бориб урилиши оқибатида енгил машина йўловчиси Қ.Ғ. воқеа жойида ҳалок бўлган, машинадаги яна бир йўловчи Т.У. ва йўл четида бўлган вояга етмаган пиёда Б.Б. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Т.У. ва Б.Б.нинг жароҳатлари даражаси ва уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ.

    Кадр: «Янги Давр»

    Шу куни соат 22:50 да Учкўприк тумани Бекобод қишлоғидаги чорраҳада 1988 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Камаз» юк машинаси чорраҳага яшил чироқда кириб, қарама-қарши томондан чорраҳага кириб келаётган Nexia’га йўл бермай, чап томонга бурилаётган вақтида тўқнашув юз берган. Ҳодиса оқибатида Nexia’нинг 31 ёшли ҳайдовчиси воқеа жойида, унинг 50 ёшли йўловчиси (аёл) Учкўприк туман касалхонасида вафот этган.

    Шундай қилиб, ушбу бешта ҳодиса оқибатида жами 11 киши, жумладан, уч нафар аёл ва икки нафар вояга етмаган шахс ҳалок бўлган. Яна камида етти киши тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

    30.05.2021, 20:29   Изоҳ (0)   28168
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Деҳқонободда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    30.05.2021, 17:44

    Германияда Брежневга тегишли бўлган «Чайка» яна бир бор сотувга қўйилди

    30.05.2021, 10:53

    Тошкентдаги Porsche Taycan аварияси бўйича расмий ахборот берилди. Машина Муниса Ризаеванинг синглисиники эмас

    30.05.2021, 08:00

    Видео: 12 соат музлаткичда сақланган Lexus кабриолети

    29.05.2021, 18:55

    Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Isuzu юк машинаси дарё қирғоғига ағдарилиб кетди

    29.05.2021, 10:33

    АҚШда Lamborghini Aventador’нинг картон нусхаси янги Cobalt нархида сотилди (видео)

    29.05.2021, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.