Филиппинда Суригай тайфуни содир бўлиши оқибатида 60 минг киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Мамлакатнинг шарқидаги денгизбўйи ҳудудларидан 60 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди.
Шамол тезлиги 195 километр соатга етиб, уйларнинг томини вайрон қилди ва дарахтларни қўпориб ташлади.
Метеорология хизмати сув тошқинлари ва кўчкилар ҳақида огоҳлантирди, ноқулай об-ҳаво яна бир неча кун давом этиши мумкин.
Аввалроқ Хорватиянинг кўплаб ҳудудларида содир бўлган кучли қорбўронлар йўллардаги транспортлар ҳаракатини қийинлаштиргани, АҚШнинг Колорадо, Вайоминг ва Жанубий Дакота штатларида ҳам кучли қор ва ёмғир ёғиб, мамлакатнинг шимоли-шарқидаги баъзи штатларда ёғингарчилик миқдори, тахминан, 70 сантиметрни ташкил қилгани ва Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда қор бўрони содир бўлиб, шамол тезлиги сониясига 20 метрни ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)