• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнинг боласи ўзбек қадриятлари билан тарбия кўрсин» — Алишер Қодиров она тилини билмайдиган «янги авлод ўзбеклари» ҳақида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров ўзининг Telegram’даги каналига ўзбек оилалари фарзанларини рус мактабларига бераётгани сабаб болалар ўзбек тилини билмай ва миллий ўзига хослигини агламай улғаяётганидан хавотирда эканини ёзиб қолдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Депутат Россия президенти Владимир Путининг 30 март куни миллатлараро муносабатлар бўйича кенгайган йиғилишида айтган гапларидан иқтибос келтирди: «Россияда муҳожирларнинг фарзандлари амалда рус тили ва маданияти муҳитига, имкони борича рус миллий қадриятларига тўлиқ сингиб кетишига эришиш керак».

    Алишер Қодиров бунинг рус миллий манфаатлари нуқтаи назаридан ҳурмат қилиниши керак бўлган, тўғри фикр эканини таъкидлаб, «Қаерда яшасанг ўша ерга мослашасан. Юмшоқроқ бўлсанг сингиб ҳам кетасан, албатта», деган.

    «Биз эса 100 йилдан бери рус ватандошларимизга ўзбек тилини ўргата олмаймиз. Аксинча, ўзбеклар фарзандини рус тилида таълим олишга йўналтираётгани одатийлашиб бормоқда. Тошкент шаҳрида ўзбек тилида ўқитилмайдиган мактаблар сони кўпайиб кетди. Ачинарлиси, бундай мактабларнинг 90 фоиздан кўп ўқувчилари ўзбеклардир», — деб ёзади вице-спикер.

    Унинг фикрича, бу қонунчиликдаги хато билан боғлиқ масала. Қодировнинг қайд этишича, янги таҳрирда кўрилаётган «Давлат тили ҳақида»ги қонун лойиҳасининг 18-моддасида «Ўзбекистонда яшовчи шахслар тарбия ва таълим олиш тилини танлаш ҳуқуқига эгадирлар» деб белгиланмоқда. Бу ҳуқуқ амалдаги қонунда ҳам бор бўлиб, фақат таълим тилига тегишли эди, энди тарбия ҳам қўшилмоқда.

    «Бу норма моҳиятан бошқа миллат вакили бўлган ватандошларимизнинг она тилида тарбия кўриш ва таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган эди. Буни қарангки, ўзбек оилалари ‘фарзандим рус тилини яхши билсин’ деган ният билан боғчадан ёки 1-синфдан бошлаб фарзанди учун тамоман бегона бўлган тилни танлашмоқда», — дея таъкидлади партия раҳбари.

    «Фожиа фақат бунда эмас. Эътибор беринг, болалар 5−6 синфгача бутун диққатини рус тилини англаш учун (!) сарфлайди. Табиий равишда бошқа муҳим фанларни рус тилида тушунмагани учун ўзлаштира олмайди. Бу вақтга келиб иккинчи шок бошланади: юқори синфларда аниқ фанларни рус тилида ўқитадиган педагоглар йўқ ҳисоби. Энди бола математика ва физикани ўзбек тилида ўқишга мажбур бўлади, лекин ўзбек тилини тушунмайди», — дея қайд этади Алишер Қодиров.

    «Бола шу иккита шок билан, рус тилини ‘судраб’, миллий қадрият, ватан, маънавият деган сўзларга нафрат билан мактабни битиради. Марҳамат, ўзбек ёшларидан иборат ишчилар гуруҳи. Бу ҳолатда уларнинг жуда кўпи учун ягона йўл Россияда қора меҳнат бўлиб қолади», — дея қўшимча қилади депутат.

    Шу сабабли, унинг сўзларига кўра, «Миллий тикланиш» партиясининг фракцияси ушбу нормани «Ўзбекистонда яшовчи шахсларга ўз она тилида тарбия ва таълим олиш учун шароит яратилади» шаклида ўзгартиришни ташаббус қилмоқда.

    «Эслатаман, Конституцияда Ўзбекистондаги барча миллатларнинг тилларини ривожлантириш учун шароит яратишга ваъда берилган. Бу ваъда ошиғи билан бажарилмоқда, бажарилиши ҳам керак. Лекин бағрикенглигимиз оқибатида ўзбекларнинг янги авлоди ўзлигини англамайдиган, она тилини билмайдиганлардан иборат бўлишига йўл қўйиб бўлмайди», — дейди спикер ўринбосари.

    «Ўзбекнинг боласи ўзбек қадриятлари билан тарбия кўрсин, саводини ўзбек тилида чиқарсин, 7-синфдан бошлаб истаган хорижий тилни ўргансин, бу миллат ривожи учун зарур», — дея таъкидлади депутат.

    «Бошқа миллат вакиллари бўлган ватандошлар ҳам она тилларида тарбия кўрсинлар, савод чиқарсинлар, лекин хорижий тиллар билан бир қаторда, ватан тили сифатида ўзбек тилини ҳам ўрганишлари керак», — дея хулоса ясайди Алишер Қодиров.

    Аввалроқ Алишер Қодиров рекламаларда ҳаёсизлик ва порнография бемалол бўлиб қолгани, ОТМ тарбия маскани эмаслиги талаба фақат билим олиш учун келиши лозимлиги тўғрисида фикр билдирганди.

    Мавзуга доир: «Миллий тикланиш» партиясидан Олий Мажлисга сайланган Акмал Саидов партия раҳбари Алишер Қодировни популистликда айблади

    16.04.2021, 11:47   Изоҳ (0)   14392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилишини маълум қилди

    16.04.2021, 11:41

    Шавкат Мирзиёев: «Самарқанд қачон шиддат билан ривожланади, деган савол мени кўп қийнайди»

    16.04.2021, 11:26

    Тошкент ҳокимлиги «Шаҳидлар хотираси» мажмуасида бошланган қурилиш ишлари юзасидан изоҳ берди

    16.04.2021, 11:10

    «Адашиб юрган раҳбарлар жуда кўп» — Шавкат Мирзиёев халқ ишончига муносиб ишламаётган амалдорларни танқид қилди

    16.04.2021, 11:02

    Ўзбекистонда бир кунда салкам 300 кишида коронавирус аниқланди

    16.04.2021, 10:14

    Сергелидаги полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонада йирик ёнғин содир бўлди

    16.04.2021, 10:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.