Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12200.12
    • RUB 125.4
    • EUR 12949.21
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +22°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Авто

    Фарғонада «бензовоз» ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди (фото)

    22.03.2021, 14:26 42630

    Фарғона шаҳридаги марказий кўчаларнинг бирида бензин ташувчи машина («бензовоз») ҳамда Cobalt иштирокида авария содир бўлди, деб хабар беради Telegram’даги «Эхо Узбекистана» канали.

    Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»

    Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»

    Эълон қилинган суратлардан кўриш мумкинки, «бензовоз» йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқ устига чиқиб кетган, Cobalt’нинг олд қисми эса пачоқланган.

    Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»

    Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»

    Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»

    Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»

    «Mediapark томонидан келинганида светофор ўчиб-ёнмайди (таймери йўқ). Бу тарафдан келувчиларнинг барчаси ўтиб кетиш учун ‘учиб’ келади. Оҳунбобоев мавзеси томонда эса стоп-чизиқ деярли ҳалқа йўлининг кесишмасида. Озгина ҳаракатлансанг, ҳалқа йўли бўйлаб ‘учиб’ келаётганларнинг йўлини тўсиб қўясан. Мавзе томондан келаётганларга таймер қизилга қанча вақт қолганини кўрсатади ва ҳайдовчилар сариқ чироқ ёниши билан ҳаракатга тушади (бурчакдаги коллеж биноси ҳам Mediapark томондаги йўлнинг кўринишини тўсиб туради). Бу вақтда эса Mediapark томонидан келаётганлар светофор қачон яшилдан сариққа ёнишини билмайди ва сариқ чироқ ёнганида тўхтамай ўтиб кетади…

    Аварияга мазкур ҳолат сабаб бўлмаган бўлса-да, бу кўплаб аварияли ҳолатларни юзага келтиради», — деб ёзади фарғоналик ҳайдовчилардан бири.

    Унинг сўзларига кўра, Оҳунбобоев мавзеси томонидан ҳаракатланганда светофорнинг қизил чироғи ёнса ҳам, ўнг томонга бурилишга рухсат берилган. «Суперҳайдовчилар» эса аввалига машиналарни ўтказиб юбориб, кейин бурилиш ўрнига асосий йўлда кетаётгандек ҳаракатланади.

    «ЙТҲ ходимлари авариянинг асл сабабини аниқлашига ва барча мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, ушбу чорраҳанинг хавфсизроқ бўлишини таъминлашларига умид қиламиз», — дейилади хабарда.

    ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, авария 22 март куни соат 09:50 ларда Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов ва Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган.

    Фарғона—Қувасой йўлининг 1-километрида содир бўлган мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt’нинг 1997 йилда туғилган ҳайдовчиси Р.Ф. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

    Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир: Видео: «Тошкент — Чимён» йўлида ёқилғи ташувчи юк машинаси ёниб кетди

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Forbes энг бой америкалик номини маълум қилди

    Бугун, 21:35

    Қорабоғда қолган арманлар сони маълум қилинди

    Бугун, 21:25

    Жо Байден Конгрессдаги республикачиларни Украинага ёрдам борасида ўз сўзларида туришга чақирди

    Бугун, 21:15

    Саида Мирзиёева Оға Хон жамғармасининг маданият масалалари бўйича бош директори билан учрашди (фото)

    Бугун, 21:07

    Фарғонада 39 яшар аёл бедарак йўқолди

    Бугун, 21:05

    Ўзбекистонда “Beeline Academy” очилди

    Бугун, 19:30
    Реклама

    ОЧЛ. “Навбаҳор” ўз майдонида “Мумбай Сити” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Бугун, 20:55

    Европада COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари сони ортиб бормоқда — ОАВ

    Бугун, 20:50

    Шавкат Мирзиёев академик Назар Тўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Бугун, 20:40

    Нобель мукофоти тарихи, кимларга ва қанча пул мукофоти берилади?

    Бугун, 20:35

    Ўзбекистонда “Яшил” истеъмол кредити фоизи учун компенсация ажратилади

    Бугун, 20:25

    Тавсия этамиз

    “Ойига 80-100 млн сўмлик дорилар сотилиб, ўзаро тақсимлаб келинган”. “Док-1 Макс” судида фармацевтларнинг яна бир кирдикори фош бўлди

    17:00 / 03.10.2023

    Фарғонада туман бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ЙТҲга учраб, шифохонага ётқизилди

    13:00 / 03.10.2023

    Туғилган кунида ёниб кетган йигит, Қуддусдаги Йиғи девори, бир дақиқалик сукут сақлаётган украиналиклар — 2-октябр суратлари

    22:00 / 02.10.2023

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card’да иштирок этмоқчи бўлганларга 10 муҳим маслаҳат берди

    11:00 / 02.10.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    20:00 / 01.10.2023

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонликлар Буюк Британияга ишга таклиф қилинмоқда. Маош — йилига 30 минг доллардан ортиқ

    16:00 / 02.10.2023

    Пригожиннинг васиятномаси эълон қилинди (фото)

    17:00 / 02.10.2023

    Украина президенти офиси Зеленскийни масхара қилган Илон Маскка жавоб қайтарди

    17:00 / 02.10.2023

    “Бўлиши мумкин эмас!”. Неймар Эрон клуби стадиони ҳақидаги видеога изоҳ қолдирди 

    13:00 / 02.10.2023

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card’да иштирок этмоқчи бўлганларга 10 муҳим маслаҳат берди

    11:00 / 02.10.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.