• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Хатони тузатиш хатодан қимматга тушмаслиги керак». Тилшунос Бахтиёр Менглиев лотин алифбосидаги ислоҳотларга қарши чиқди

    «‘Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида’ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилингани тўғрисида хабар берилганди. Филология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Менглиев лотин алифбосидаги ислоҳотларга қарши чиқди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»
    Алифбо масаласи, қўйиб берсанг, ҳар доим ҳам мунозарали мавзу. Бирорта тилнинг алифбоси мукаммал эмас, боз устига, ривожланган халқларнинг алифбоси янада ғариб. Айниқса, бизнинг ўзбек тилимиз каби мураккаб таркибли (камдан кам учрайдиган кўп лаҳжалилик) тилларнинг алифбосини такомиллаштиришга уриниш самара бермайди. Чунки барча лаҳжаларнинг фонетик хусусиятини график ифодалаш мумкин эмас.

    Дунё тиллари сунъий интеллект тилига айланиб кетаётган бир замонда бизнинг ҳануз алифбо муаммосига ўралашиб ётишимиз эса янада ачинарли ҳолат.

    Амалдаги алифбога халқимиз, нима бўлганда ҳам, кўникди (аслида лотин ҳарф шаклларидан кирилл ҳарф шакллари мукаммалроқ). Энди ҳамма кўниккан бир пайтда яна миллат тинчини бузишнинг нима кераги бор!? Шунингдек, ўзгартиришнинг мусбат ва манфий томонларини ҳисоб-китоб қилмасдан, ола-тасир иш кўриш тўғри эмас.

    Мен алифбони ислоҳ қилиш масаласида қуйидагиларни алоҳида таъкидлашни истар эдим:

    • Олдимизда шунча катта муаммолар турганда фойдасидан зарари кўп бу ислоҳ мутлақо ортиқча.
    • ‘Янгиланган’ алифбони қандай жорий қиламиз? Бирдан қилиб бўлмаслиги аниқ, чунки бунга қанча кўп маблағ кетишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди; ёки бу ҳам ўн йиллар мобайнида ‘босқичма-босқич’ амалга ошириладими?
    • Ислоҳ муаммосини кўтариб чиқаётганларнинг ўзлари лотин имлосида ёлчитиб ёзаётганмикан (қанча ислоҳ қилинмасин, уларнинг ўзлари барибир кириллда ёзишади, бу аниқ).
    • Ислоҳ сабабли алифбода ҳозиргидан кўпроқ янги муаммолар пайдо бўлмаслигига ташаббускорлар кафолат беришадими?
    • Масала кун тартибига қўйилган заҳоти муваффақиятсиз якун топиши кўриниб турибди.
    • Тилшунослик масаласини ижтимоий муаммога айлантирмайлик, аксинча ижтимоий муаммолар ечимига тилшунослик билан кўмаклашайлик.
    Мен тилшунос сифатида алифбони ислоҳ қилишга қаршиман.

    Бахтиёр Менглиев, филология фанлари доктори, профессор

    Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилиши белгиланган. Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

    Мавзуга доир:

    • «Узоғи билан икки йилда тўлиқ лотин ёзувига ўтишимиз керак» – Иномжон Азимов кирилл-лотин муаммоси ҳақида
    • «Лотин алифбосига ўтишга сиёсий мотивлар сабаб бўлган» — адлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова

    20.03.2021, 13:12   Изоҳ (0)   22900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чимёнда охирги 40 йилликда тўртинчи марта энг кўп ҳажмда қор кўчкилари кузатилди

    20.03.2021, 12:40

    Жиззахда электр қармоқда балиқ овлаб, ҳайвонот дунёсига 10 млн сўм зарар етказган шахсларга чора кўрилди

    20.03.2021, 12:30

    Андижонда «Агробанк» ходими 219,5 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди

    20.03.2021, 11:33

    Ўзбекистонда 2021 йилдаги янги антирекорд — бир суткада 126 кишида коронавирус аниқланди

    20.03.2021, 10:51

    Сурхондарёдаги «Шарғункўмир» генераторининг икки аккумулятори ўғирлаб кетилди

    20.03.2021, 09:30

    Фарғонада ички ишлар органларига ишга киритиб қўйиш учун аёлдан 2 минг доллар талаб қилганлар қўлга олинди

    20.03.2021, 07:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.