• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россияда 23 йилни қамоқда ўтказган ўзбекистонлик Тошкентга қайтиши билан яна озодликдан маҳрум қилинди

    Россиянинг Кемерово суди ҳукми билан 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган каттақўрғонлик шахс жазони тўлиқ ўтаб, Ўзбекистонга қайтиши билан қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар қилинди.

    Қайд этилишича, Россиядан қайтган эркак Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Бунга сабаб 51 ёшли эркак бундан 24 йил аввал Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаронинг уйида босқинчилик қилган.

    Унинг икки босқинчи шериги 20 йилга қамалган. Бу эркак эса жазодан қутулиб қоламан деб хорижга қочиб қолган.

    Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг очиқ суд мажлисида 24 йил аввалги жиноят иши кўрилди.

    Ўзганинг мулкига зўравонлик билан эга чиқишни кўзлаган йигитлардан бири 1996 йили қайнотасига атаб хат ёздиради. Судланаётган шахс эса хатни ташлаб келади. Хатда «ВАЗ 2106» русумли машинаси ва пулларни бермаса, уйни ёқиб юбориши ва Самарқанд давлат университетининг Ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олаётган қизини ўғирлаб кетиш билан қўрқитилган жумлалар бўлган.

    Йигитлар буюртмачи шеригининг қайнотасига куч ишлатиб, моддий бойликларини қўлга киритади.

    «Уйга борганимизда соат 1-2 лар эди. Уч киши бўлиб бордик. Куёвнинг ўзи бормади.

    Ўша вақт 26 ёш эдим. Шеригим бир одамдан қарзимни оламиз деб мени бошлаб борди. Уйга борганда тўполон бўлди. Мен кейин уйдан чиқиб кетдим. Бошқа ҳеч нима қилмагандим. Кейин Россияга кетвордим», – дейди айбланувчи.

    Ҳозир жабрланувчи – қайнота ва унинг аёли ҳаёт эмас. Уларнинг ўрнига марҳумларнинг жияни судда иштирок этган.

    Прокурор суддан судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари (жуда кўп миқдорда уюшган гуруҳ иштирокида талончилик) билан 8 йилга, кодекснинг 267-моддаси 3-қисми «б» банди (уюшган гуруҳ томонидан транспорт воситасини олиб қочиш) билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш билан узил-кесил 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўраган.

    Суд айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «в» (уюшган гуруҳ томонидан содир этилган товламачилик) банди билан 12 йил, кодекснинг 267-моддаси 3-қисми «б» банди билан 12 йил, кодекснинг 164-моддаси 4-қисми «в» банди (уюшган гуруҳ томонидан содир этилган босқинчилик) билан 15 йил, кодекснинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш билан узил-кесил 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

    Бундан аввал Фарғонада дугонасининг суратларини турмуш ўртоғига кўрсатмаслик учун 1,5 минг доллар талаб қилган қизлар ушлангани, Янгийўлда ҳомиладор аёлни боғлаб қўйиб, босқинчилик уюштирган 5 киши қўлга олингани ҳамда Фарғонада Тожикистон фуқароси ва унинг ўзбекистонлик шеригининг 12 минг долларини тунаб кетган шахслардан бири ушлангани ҳақида хабар берилганди.

    02.03.2021, 23:49   Изоҳ (0)   82116
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОТМлар ётоқхоналарида яшашга эҳтиёжи бор талабалар сони маълум қилинди

    02.03.2021, 23:18

    Тошкентда тўйда сочиш учун юзта 100 минг сўмлик купюра ясаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

    02.03.2021, 22:59

    Андижонда 1-синф ўқувчисининг телефонини ўғирлаб кетган 23 ёшли йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    02.03.2021, 22:36

    «Тўрт йилда олий таълим тизими ҳам ‘реанимация’ бўлди» – олий ва ўрта махсус таълим вазири

    02.03.2021, 22:00

    Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Шавкат Мирзиёевнинг Москвага кутилаётган ташрифига тайёргарликни муҳокама қилди

    02.03.2021, 21:40

    Абдуқодир Тошқулов Юнусободда мурдаси топилган беш талабанинг яқинларига моддий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди

    02.03.2021, 21:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.