Фото: Тун бағридаги ёмғирли Тошкент
«Ўзгидромет» 23 февраль, сешанба куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туриши, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5—10 метр/секунд тезликда эсишини хабар берган эди. Ҳарорат кечаси 2—4 даража илиқ, кундузи 8—10 даража илиқ бўлиши айтилган.
Аввалроқ эса 23—26 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши билдирилган.
«Дарё» фотомухбири Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўчаларда юриб, тунги ёмғирли шаҳар манзараларини кадрларга муҳрлади.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлиши ҳам эълон қилинган.
Мавзуга доир: