• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россиянинг «МегаФон» ва USM Telecom алоқа компанияси Ўзбекистон бозорига кирмоқда

    USM Telecom ва «МегаФон» Ўзбекистондаги ҳамкорлар билан биргаликда янги қўшма корхона — Digital Holding’ни ташкил этди. Унинг таркибидан Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари — CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ўрин олди, деб хабар бермоқда Ucell матбуот хизмати.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Ўзбекистон ҳукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) орқали корхонага Ucell телеком-операторининг 100 фоиз улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 миллион доллар инвестиция, шунингдек, USM’нинг шўъба корхоналари — CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan’ни киритмоқда.

    Янги корхонада «МегаФон» ва USM Telecom тенг улуш билан ташкил этган Digital Invest компаниясининг улуши 51 фоиз, ДАБА улуши 49 фоизга тенг. Битим доирасидаги жараёнлар 2021 йил давомида якунига етади.

    «Digital Holding эътиборини Ўзбекистон Республикасида алоқа хизматларидан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш ҳамда сифатини ошириш учун халқаро стандартларга мос келувчи телекоммуникация инфраструктурасини шакллантиришга, ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни сақлаш, баъзи турдаги товарлар ҳаракатини маркировкалаш ва кузатиб бориш соҳаларидаги илғор технология ва тизимларни татбиқ этишга қаратади», — дейилади компания хабарида.

    «Ўзбекистоннинг рақамли хизматлар бозорида етакчи иштирокчини яратиш ҳам ‘МегаФон’, ҳам МДҲ ва Шарқий Европа ҳудуди технологик лидерни барпо этаётган USM Telecom стратегияларига мос келади. Ишончимиз комилки, ‘МегаФон’, Салоҳиятли технологияларни ривожлантириш маркази ва ‘Икс Холдинг’нинг рақамли лойиҳаларни амалга оширишдаги кўп йиллик экспертизаси Ўзбекистондаги соҳанинг энг йирик иштирокчисини ривожлантиришга кўмаклашади», — деган USM Telecom бош директори Иван Стрешинский.

    «Рақамли хизматлар истеъмоли нуқтаи назаридан, Ўзбекистон МДҲнинг энг салоҳиятли бозорларидан, у сўнгги 10 йил ичида мобил алоқа абонентларининг уч баравардан кўп ўсишини намойиш этган бўлса-да, ҳали-ҳануз тўйинишдан йироқ. Биз 2021−йил давомида Ucell ичида жиддий таркибий ўзгаришлар қилиш режасидан йироқмиз, кўпроқ жипслашиш ва Ucell’да бизнес ўсиши учун энг яхши амалиётларни татбиқ этишга эътиборимизни қаратамиз», — деган «МегаФон» бош директори Геворк Вермишян.

    «Ишончим комил: янги қўшма корхонанинг ишга тушиши Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда шиддат билан ривожланаётган рақамли хизматлар бозорига янги туртки бўлади ва Ucell ҳамда унинг абонентлари учун янги имкониятларни яратади», — деб таъкидлаган Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси Олимжон Умаров.

    USM Telecom — USM холдингининг рақамли бўлинмаси. «МегаФон» телеком оператори ва «Икс Холдинг» АТ гуруҳининг 100 фоизини назорат қилади. USM Telecom’нинг асосий мулкдорлари − USM (80 фоиз акциялар), Иван Стрешинский (10 фоиз) ва Антон Черепенников (10 фоиз).

    «МегаФон» — Россиянинг телекоммуникация бозорида етакчи ўринларда турувчи рақамли имкониятлар миллий оператори. «МегаФон» Россия телеком бозорининг барча сегментларида, шу билан бирга Абхазия, Жанубий Осетия, ва Тожикистонда фаолият юритади, алоқа сифатига азалдан алоҳида эътибор қаратади ва абонентларига юқори тезликдаги интернет тақдим этади.

    «ИКС Холдинг» — Россиянинг кўптармоқли АТ-гуруҳи, у YADRO, Nexign, «Ситадел», «Криптонит» ҳамда «Форпост» номли 5 та субхолдингга бирлашган 30 та компанияни ўз ичига олади. «Икс Холдинг» фаолиятининг устувор йўналишлари — йирик ишлаб чиқариш корхоналарини рақамли трансформациялаш, ахборот хавфсизлиги, маълумотларни сақлаш тизимлари, криптография ва квант ҳисоб-китоблар, машиналаштирилган таълим ва нейротармоқлар, блокчейн технологиялари ва сунъий интеллектдан иборат. Холдинг алоқа операторлари учун энг йирик АТ етказиб берувчи саналади ҳамда Россиянинг йирик АТ ишлаб чиқарувчилари топ учталигига киради.

    Салоҳиятли технологияларни ривожлантириш маркази рақамли иқтисодиётдаги салмоқли лойиҳаларни амалга ошириш учун ташкил қилинган. Марказ USM (50 фоиз), Ростех давлат корпорацияси (25 фоиз) ва «Элвис-Плюс групп» (25 фоиз)нинг қўшма лойиҳасидир. Салоҳиятли технологияларни ривожлантириш маркази Россияда товарларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш давлат ахборот тизимини яратмоқда. Давлат-хусусий шериклик шаклида ташкил қилинган CRPT Turon эксперимент натижаларига кўра Ўзбекистонда товарларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш тизими оператори деб танланган.

    Ucell — GSM, UMTS, LTE ва 5G стандартларидаги ўзбек уяли алоқа оператори. 2018 йилнинг 5 декабридан ООО «COSCOM» («Ucell» савдо белгиси) — 100 фоиз давлат компаниясидир. Ўтган икки йил мобайнида 8 миллион абонентга эга Ucell Ўзбекистон уяли алоқа бозорида етакчига айланди. 2020 йил февраль ҳолати бўйича аҳоли пунктларидаги қамрови 97,6 фоиз (GSM); 72,9 фоиз (UMTS); 60,8 фоиз (LTE)ни ташкил этмоқда. Ucell — Ўзбекистонда 5G стандарти бўйича илк оператор.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил октябрь ойидаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида Mobiuz ва Perfectum босқичма-босқич хусусийлаштирилиши, Ucell эса оптималлаштирилиши белгиланганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистондаги алоқа компаниялари истеъмолчиларга 22,5 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказгани маълум бўлди

    10.02.2021, 20:17   Изоҳ (0)   32227
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «15 кишидан ортиқ одамга мажлис қилмоқчимисан, бош вазирдан рухсат сўрайсан». Президент мажлисбозликка йўл қўяётган ҳокимларни қаттиқ огоҳлантирди

    10.02.2021, 20:04

    Спорт вазирлиги ва Туризм қўмитаси бирлаштирилади. Унга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлади

    10.02.2021, 19:22

    Фарғонадаги автомобиль йўлида Damas ёниб кетди (видео)

    10.02.2021, 19:10

    Тошкентда 35 ёшли эркакни калтаклаб, телефонини олиб қўйган уч нафар шахс қўлга олинди

    10.02.2021, 18:11

    Ўзбекистонда соврин жамғармаси 100 млн сўм бўлган «Заковат» турнири ўтказилади

    10.02.2021, 17:47

    Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон президенти билан «Сурхон—Пули-Хумри» электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга келишди

    10.02.2021, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эрон-Исроил можаросида бетараф эмасмиз ва ўз билганимизни қиламиз” — “Ҳизбуллоҳ” 

    Дунё | 20 июн, 10:26

    Хитойда авж олган коронавируснинг янги тури АҚШга етиб келди

    Дунё | 20 июн, 10:11

    Жанубий Африкада йиртқич шер дўконга бостириб кириб, гўшт бўлимини ағдар-тўнтар қилди (видео)

    Қўзиқорин | 20 июн, 09:56

    Хитойда компания ходимлари ойнага қарагани ва иш вақтида овқатлангани учун жаримага тортилмоқда

    Дунё | 20 июн, 09:53

    “Манчестер Юнайтед” ўз футболчисини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 20 июн, 09:50

    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

    Реклама | 20 июн, 09:00

    Исроил мудофаа вазири Хоманаийни “замонавий Гитлер” деб атади

    Дунё | 20 июн, 09:49

    Таиланд бош вазирининг Камбожа собиқ раҳбари билан телефон суҳбати интернетга тарқаб кетди

    Дунё | 20 июн, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.