12-14 декабрь кунлари Тошкент City боғида бўлиб ўтган гастрономик фестиваль Street Food Fest доирасида рекорд даражадаги катта хот-дог ва гигант бургер тайёрланди. Бу ҳақда Afisha.uz хабар берди.
Фестивалнинг биринчи кунида тайёрланган 35 метрни ташкил қиладиган хот-догнинг узунлиги 12 қават уйга тўғри келади. Асосида 35 метрлик сосиска бўлган 90 та булочка, 5 литр кетчуп, шунча майонез, шунингдек, махсус соус қўшилган.
Рекорд даражадаги узун бўлган хот-догни тайёрлаш учун 3 нафар ошпаз ва 7 нафар ёрдамчи иштирок этган. Истовчиларга кесиб сотилган хот-догдан тушган маблағ «Эзгу амал» фондига сарфланган.
Диаметри 2,5 метрни ташкил қиладиган бургер тайёрлаш учун эса ўнлаб котлет, юзлаб помидор, маринадланган бодринг ҳамда бир неча литр соус қўшилган.
Изоҳ (0)