«Ювентус» Европа Чемпионлар Лигаси 4-турида «Ференцварош»ни мағлубиятга учратди (2:1).
Туринликларнинг голларидан бирига Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Opta маълумотига кўра, бу Роналдунинг мусобақа доирасидаги уй учрашувларида урган 70-голи бўлди. Португалиялик футболчи бу борада «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг рекордини такрорлади.
Шунингдек, Роналду Чемпионлар Лигасининг кетма-кет 15-мавсумида гол уришга муваффақ бўлди.
«Ювентус» 4-турдан кейин 9 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда ва плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйди. Турин клуби пешқадам «Барселона»дан уч очко ортда қолмоқда.
А Серия чемпиони кейинги турни 2 декабрь куни «Динамо Киев»га қарши ўйин ўтказади.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)