Ўзбекистон Президентининг 17 ноябрдаги қарори билан Анвар Асамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Бунга қадар Анвар Асамов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг мартдаги қарори билан Азиз Воитов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди. 2019 йилдан буён вазирликни «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритган Сардор Умурзоқов бошқариб келмоқда.
Изоҳ (0)