UFC президенти Дэйна Уайт енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжи қарши жанг олдидан жароҳат олгани ҳақида гапирди.
«Менгача бир маълумот етиб келди. Буни эшитдингизми ёки йўқ билмайман. Маълум бўлишича, унда оёқ синиши кузатилган. Бу жангдан уч ҳафта аввал содир бўлган. Буни менга Ҳабибнинг атрофидаги одамлар айтди. У ҳеч кимга ҳеч нарса демади, Ҳабиб энг чидамли одамлардан бири», — дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган UFC 254 мусобақасида Жастин Гэтжини иккинчи раундда бўғиш усулини қўллаб таслим этди. Жангдан кейин россиялик яккакурашчи фаолиятини якунлашини маълум қилди.
UFC 254 мусобақаси барча жангларини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.
Изоҳ (0)