Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судья ёрдамчиси Шаҳбоз Турғунбоев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олий суд жамоаси марҳуминг оила аъзоларига таъзия билдирган. Хабарда ходимнинг бевақт вафоти сабаби маълум қилинмаган.
Аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Қораўзак туман суди раиси Муҳамметдин Ниетуллаев ва Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси коронавирус асоратларидан вафот этгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)