• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўғли Тошкентда катта тезликда машина ҳайдади. Ҳоким ўғлининг ишига изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида катта тезликда Mercedes-Benz эканлиги тахмин қилинган автомобилни бошқараётган йигит акс этган видео тарқалди. Мазкур видео TikTok ижтимоий тармоғига Dilshod_550 номли фойдаланувчи томонидан жойланган. Видеога блогер Никита Макаренко эътибор қаратди ва бу йигит ҳақида ўзининг каналида бир нечта постлар ёзди.

    «Потенциал қотил, Дилшод исмли 01К550ХА рақамли автомашина ҳайдовчиси, жарималарни йиғади ва уларни TikTok‘да ғурур билан намойиш этади. Қизиқ, у кимнинг фарзанди экан-а?», — дея ёзган Никита Макаренко фойдаланувчининг автомашинада 150 км/соат тезликда ҳаракатлангани акс этган видео остида.

    Фото: Telegram / «Эффект Макаренко»

    Фото: Telegram / «Эффект Макаренко»

    Бундан ташқари, фойдаланувчи томонидан тармоққа жойланган суратларда у йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун тузилган маъмурий баённомаларни «коллекция» сифатида тўплаши ва ўз саҳифасига жойлаб боришини кўриш мумкин. Фойдаланувчи томонидан Instagram’га жойлаган суратлардан бирининг остига #hokimiyat ҳештеги қўйилган. Суратда йигитнинг хизмат хонасида ўтиргани акс этган. Бундан ташқари, фойдаланувчи 16 февраль куни жойлаган видеода ҳайдовчи Тошкент кўчаларида машинани 150 км/соат тезликка чиқаргани акс этган.

    Фото: Telegram / «Эффект Макаренко»

    Фото: Telegram / «Эффект Макаренко»

    Никита Макаренко мазкур йигит Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Исмоилович Раҳимовнинг ўғли Исмоилов Дилшод Усмон ўғли эканини аниқлаган.

    «Kun.uz»нинг Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Қобуловга таяниб ёзишича, Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов видеодаги ҳайдовчи унинг фарзанди эканини тасдиқлаган, аммо тармоққа жойланган бу видеоларга «анча вақт бўлган»ини айтган.

    «Gazeta.uz» мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳри ҳокими Усмон Раҳимов билан боғланган. Ҳоким видеода акс этган воқеа 4-5 ой олдин содир бўлганини маълум қилган.

    «Ўшанда у бунинг учун жаримага тортилганди. Тезликни оширгани учун мен унга рулга ўтиришни тақиқладим. У 3-4 ойдан буён автомобиль бошқармаяпти. Машина Tracker эди, Mercedes-Benz эмас. Шунчаки машинага Mercedes-Benz’нинг рули ўрнатилганди. Tracker машинаси Nurafshon Avtocentr автосалонидан кредитга олинганди, ҳозирча машина қийматининг ярми тўланган. Биз машинани сотмоқчи эдик, бироқ тўланмаган кредит сабабли бу ишни қила олмадик», — дея маълум қилган шаҳар ҳокими.

    Ҳокимнинг сўзларига кўра, машина Дилшод Исмоилов кичик укасини Тошкентга ўқишга олиб бориб келиши учун кредитга олинганди. Ҳокимнинг айтишича, ҳозирги кунда автомобилни ишончнома асосида Ғайрат Бакдавлетов бошқармоқда.

    «Ўғлимнинг ҳаракати, албатта, нотўғри. Билмадим, балки мен нотўғри тарбия бердимми? Мен бирор марта сўкмаганман, унга қўл кўтармаганман. Бизнинг оиламизда ҳеч ким ичмайди, чекмайди. Мен юзага келган вазиятдан жуда афсусдаман. Ўзим Олмалиқ ҳокими бўлиб ишлайман. Оилам билан кўришиш учун ҳафтада бир марта уйга бораман. Ўғлим чекмайди, ичмайди. Тан оламан, у тезликни оширган, шунинг учун энди рулга ўтирмаяпти», — дея таъкидлаган Усмон Раҳимов.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июль ойида «Озодлик» радиоси Ўзбекистон Президентининг кенжа куёви Отабек Умаровнинг Instagram-аккаунти Stories бўлимида жойлаштирилган видеони эълон қилганди. Видеода Отабек Умаров Тошкент кўчаларида Tesla автомобили тезлигини соатига 201 километргача чиқарганини кўриш мумкин. Кейинроқ Отабек Умаров тезликни оширгани учун 1,8 миллион сўм жарима тўлаганини маълум қилганди.

    30.09.2020, 23:43   Изоҳ (0)   91429
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жанубий Кореяга турмушга чиққан ўзбек қизлари ўқиётган марказ акс этган видео бўйича изоҳ берди

    30.09.2020, 23:11

    Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан табриклади

    30.09.2020, 22:45

    Ўзбекистонда октябрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    30.09.2020, 22:15

    Профессор Назира Салоҳова 77 ёшида вафот этди

    30.09.2020, 21:44

    Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимларининг бир гуруҳини мукофотлади

    30.09.2020, 20:57

    Абхазия ҳудудида бўлган 400 га яқин ўзбекистонликни октябрь ойида ватанга қайтариш режалаштирилмоқда

    30.09.2020, 19:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.