Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Ўзбекистон Меҳнат кодексининг янги таҳрири муҳокамага қўйилди

    17.09.2020, 14:26 34525

    Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Меҳнат кодексининг янги таҳрири лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг мақсади – ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларини, улар билан бевосита боғлиқ бўлган якка меҳнат ва ижтимоий муносабатларда мувозанат ва мувофиқликни таъминлаш асосида тартибга солишдан иборат.

    Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

    • ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи ва эркинлиги, шунингдек, меҳнат қилиш ҳуқуқи, эркин иш танлаш, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитлари ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқларига оид давлат кафолатларини ўрнатиш;
    • иш берувчиларнинг кадрларни танлаш, жойлаштириш ва самарали меҳнат жараёнини ташкил этиш бўйича ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш;
    • меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни рағбатлантириш ва ривожлантириш;
    • ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;
    • меҳнат бозорининг самарали ишлашини таъминлаш.
    Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик қуйидагиларни тартибга солади:
    • ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги якка тартибдаги меҳнат муносабатлари;
    • якка тартибдаги меҳнат муносабатлари билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни.
    Якка тартибдаги меҳнат муносабатлари билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларга қуйидагилар киради:
    • ходимнинг айни иш берувчи билан меҳнат муносабатлари;
    • ходимни айни иш берувчи билан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича муносабатлари;
    • меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик жараёнида юзага келадиган жамоавий меҳнат муносабатлари;
    • меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнат муҳофазаси қоидалари ва бошқа меҳнат ҳуқуқлари бўйича муносабатларни ўз ичига олган норматив ҳужжатларга риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш;
    • меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича муносабатлар.
    Агар Ўзбекистон қонун ҳужжатларида ёки халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистонда белгиланган меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидалари чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқаролари ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан таъсис этилган ёки ташкил этилган ташкилотлар, халқаро ташкилотлар ва чет эл юридик шахслари иштирокидаги ташкилотларга ҳам татбиқ этилади.

    Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меъёрларини ўз ичига олган бошқа норматив ҳужжатларнинг амал қилиши давлат хизматчиларига, шунингдек, қонунда назарда тутилган хусусиятларга эга муқобил хизматни ўтаётган шахсларга нисбатан қўлланилади.

    Шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаётганларга, шунингдек, ички ишлар органларида, давлат хавфсизлик хизматида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва бошқа уларга тенглаштирилган шахслар учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари махсус қонун ҳужжатларига зид бўлмаган доирада қўлланилади.

    Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари прокуратура органлари ходимларига нисбатан «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунига зид бўлмаган доирада қўлланилади.

    Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қутқарув хизмати қутқарувчилари меҳнат муносабатларининг қутқарув хизмати тўғрисидаги махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган қисмларини тартибга солади.

    Суд ҳукми билан содир этган жинояти учун жазони ўтаётган шахсларнинг меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган имтиёзлар ва чекловлар билан бирга тартибга солинади.

    Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меъёрларини ўз ичига олган бошқа норматив ҳужжатлар қуйидаги шахсларга нисбатан (агар улар ушбу кодексда белгиланган тартибда бир вақтнинг ўзида иш берувчи ёки уларнинг вакиллари сифатида иштирок этмаса) қўлланилмайди:

    • чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга;
    • кузатув кенгаши аъзолари, ташкилотларнинг тафтиш комиссиялари аъзолари (тафтишчилари)нинг ушбу ташкилотда тегишли функцияларни бажаришлари муносабати билан;
    • фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишлар (хизматлар) кўрсатувчи шахслар;
    • қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шахслар.
    Агар муносабатлар, шахсий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юзага келган бўлса, бироқ кейинчалик ушбу кодексда ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат муносабатлари деб тан олинган бўлса, бундай муносабатларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва меҳнат нормаларини ўз ичига олган бошқа норматив ҳужжатлар қўлланилади.

    Якка тартибдаги меҳнат ва у билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

    • ходимлар меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги ҳамда меҳнат ва бандлик соҳасидаги камситишларнинг тақиқланиши;
    • айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишда асосланган фарқларни ўрнатиш;
    • меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;
    • меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;
    • меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш кафолати;
    • ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашувига йўл қўймаслик.
    Ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга оширишда ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга

    Меҳнат ва касбий фаолиятда камситиш тақиқланади. Меҳнат ва касбий фаолият соҳасида жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек, ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб ҳар қандай тўғридан-тўғри чеклашлар ёки имтиёзлар белгилаш камситиш деб ҳисобланади.

    Меҳнат ва (ёки) касбий фаолият соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситиш факти бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Камситилган шахснинг камситишни бартараф этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва унга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволари қаноатлантирилади. Камситилган шахсга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар суд тартибида ҳал этилади, камситувчи хусусиятга эга ҳаракатларда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

    Меҳнат ва касбий фаолиятнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (оилавий мажбурияти бўлган шахслар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқалар) тўғрисида алоҳида ғамхўрлик билан боғлиқ асосли фарқлашлар, истиснолар, имтиёзлар камситиш деб ҳисобланмайди.

    Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишдаги асосланган фарқлар ходимнинг иш берувчи билан меҳнат муносабатларининг хусусияти, меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи, ходим меҳнатининг шартлари ва хусусияти, иш берувчининг ҳолати, айрим тармоқлар ва касбларнинг ўзига хос хусусиятлари, организмнинг психофизиологик хусусиятлари, оилавий мажбуриятлар ва бошқа холисона ҳолатлар туфайли бўлиши мумкин.

    Меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг ўз меҳнат қобилиятидан келиб чиқиб, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, меҳнат фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини, фаолият турини, касб ва мутахассисликни, иш жойини ва меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.

    Меҳнат муносабатлари билан боғлиқ меҳнат эркинлиги, меҳнат шартномаси эркинлигида намоён бўлади, бу қуйидагиларни англатади:

    • ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат шартномасини тузишдаги эркинлигини, ходимни ва иш берувчини меҳнат шартномаси тузишга мажбурлашга йўл қўйилмаслигини. Агар иш берувчининг шартнома тузиш мажбурияти ушбу кодексда, қонунда ёки ихтиёрий мажбуриятда назарда тутилган бўлса, иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини тузишга мажбурлигини;
    • меҳнат шартномасининг шартномавий (зарурий ва қўшимча) шартларини томонларнинг келишувига кўра белгилашни;
    • иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномасини ўзгартириш имкониятини;
    • ҳар қандай меҳнат шартномасини томонларнинг розилиги билан исталган вақтда бекор қилиш имкониятини;
    • ушбу кодексда белгиланган тартибда, ходимнинг ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи;
    • меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун ушбу кодексда белгиланган асослар мавжуд бўлса, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи;
    • ушбу кодексда белгиланган ҳолларда меҳнат шартномасида уни бекор қилишнинг қўшимча асосларини назарда тутиш имконияти.
    Мажбурий меҳнат тақиқланади

    Ҳар қандай жисмоний шахсдан, ўз ихтиёри билан ўз хизматини таклиф қилмаганлиги учун жазолаш таҳдиди остида талаб қилинадиган ҳар қандай иш ёки хизмат мажбурий меҳнат деб эътироф этилади. Жазолаш таҳдиди остида деганда, жисмоний шахсга, унинг ихтиёрий розилиги бўлмаган меҳнат фаолиятини амалга оширишга мажбур қиладиган ҳар қандай моддий, жисмоний ёки руҳий таъсир чораларини қўллаш ёки таҳдид қилиш тушунилади.

    Мажбурий меҳнат қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

    • ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида ҳарбий хусусиятдаги ишларни ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида амалга ошириладиган ишларни бажаришни;
    • фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат жорий қилиниши муносабати билан бажарилиши белгиланган ишларни;
    • суд ҳукмининг қонуний кучга кириши муносабати билан суд ҳукмининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро этилиши учун масъул бўлган давлат органи назорати остида бажарилган ишларни.
    Аввалроқ Ўзбекистондаги 8 та кодекс ва 9 та қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги ҳужжат сенаторлар томонидан маъқуллангани тўғрисида хабар берилганди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нурсултон Назарбоев қандай имтиёзларга эга?

    Бугун, 18:34

    AKFA BUILD лифтлари: хавфсизлик ва қулайликка узоқ муддатли сармоя!

    Бугун, 18:00
    Реклама

    “Такси” фильмидаги Петра — актриса Эмма Виклунднинг тақдири қандай кечди?

    Бугун, 18:11

    Ҳиндистонда Nipah вирусидан 2 киши вафот этди. Ўзбекистонликларга мазкур вирусдан сақланиш бўйича тавсиялар берилди

    Бугун, 17:55

    “Қозоғистон ҳукумати нима дейди, кузатамиз” — АҚШ элчиси 

    Бугун, 17:37

    Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири билан учрашди (фото)

    Бугун, 17:30

    Тамаки контрабандаси беш баравар ошди — ЎзЛиДеп пресс-клубида яширин иқтисодиёт муаммоси таҳлил қилинди

    Бугун, 16:30

    “Барселона” футболдан четлатилиши мумкин

    Бугун, 17:21

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия президенти билан учрашувида ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирди

    Бугун, 17:05

    Банан, ёнғоқ ва чарчоқдан халос этиш хусусиятига эга бошқа маҳсулотлар

    Бугун, 17:01

    Малида бортида “Вагнер” аскарлари бўлган самолёт портлаб кетди (видео)

    Бугун, 16:46

    “Портлаш бўлган”. Кореялик аёлни ёнғиндан қутқарган ўзбекистонлик эркак воқеа ҳақида айтиб берди (видео)

    Бугун, 16:36

    Тавсия этамиз

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш: 15 ёшли бола вафот этди, минглаб хонадонлар зарарланди (фото, видео)

    18:00 / 28.09.2023

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Instagram: Фарзанд кутаётган Юлдуз Турдиева, Шаҳзод Султоновнинг Феруза Норматовага сюрпризи, она бўлган Нигина Анорбоева

    22:00 / 28.09.2023

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага оид терговни якунлади

    21:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги омборхонада кучли портлаш рўй берди: жароҳатланганлар бор (видео)

    06:00 / 28.09.2023

    “Вазият тўлиқ назоратга олинган” — Тошкент ҳокимлиги Сергелидаги портлаш ҳақида

    09:00 / 28.09.2023

    Украина лагеридаги рус ҳарбий асирларига қандай таомлар берилади?

    22:00 / 28.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.