15 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб #moviynurtarat акцияси бўлиб ўтди. Бу акция аутизмга чалинган шахслар билан бирдамлик ва АСБ (аутистик спектрнинг бузилиши) билан касалланган инсонларнинг ижтимоий муҳитга кириб боришга қаратилган.
Акция давомида аутизмга чалинган ва АСБ билан касалланган инсонларнинг муаммоларига эътиборни қаратиш учун Тошкентдаги Wyndham, Radisson Blu Hotel, Hyatt Regency Тashkent ва Hilton меҳмонхоналари, Ўзбекистон Миллий банки биноси ва Темурийлар тарихи музейи ушбу акцияда иштирок этди. Шунингдек, «Анҳор-Локомотив» боғидаги айланма чархпалак ҳам шу рангда ёритилди. Самарқанднинг Регистон майдонидаги меъморий ансамбль мовий рангда нур таратди.
Изоҳ (0)