• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Одамлардан 35 млн қарзим бор, ҳокимият тўлаб берсин». Деҳқонободлик аёл туман ҳокимига талаб қўйди ва ижтимоий тармоқ «қаҳрамони»га айланди

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги «Ойдин йўл» маҳалласида яшовчи фуқаро Норгул Беккамова мутасадди ташкилотларга мурожаат қилиб, туман ҳокимлиги унга ёрдам бермаётганини, аҳволи оғирлигини маълум қилган. Бу ҳақда хабар қилган туман ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, фуқаро ҳокимдан 35 миллион сўм қарзини тўлаб беришни талаб қилган.

    Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги

    Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги

    Таъкидланишича, фуқаро мурожаатини 6 сентябрь куни туман ҳокими Зоир Алиқуловнинг шахсан ўзи ўрганган.

    Маълум бўлишича, фуқаро танишлари ҳамда қўни-қўшниларидан 35 миллион сўм қарз олиб, эҳтиёжи учун сарфлаб юборган. Ҳоким Зоир Алиқулов билан мулоқоти давомида фуқаро қарз олган одамлари уни тинч қўймаётганини, пулини сўраб келаётгани боис уйини сотишга мажбурлигини айтиб, 35 миллион сўм қарзини ҳокимлик тўлаб беришини талаб қилган.

    «Туман ҳокими Зоир Алиқулов фуқарога яшаб турган уйини сотса, ўзи уйсиз қолишини айтиб, ҳокимлик томонидан таъмирлаб берилган уйни сотишга тақиқ қўйишини маълум қилди», — дейилади ҳокимлик ахборот хизмати хабарида.

    Бунга жавобан эса фуқаро ҳокимга унинг уйини сотиш ишига аралашмаслигини, уйини сотиш-сотмаслик ўзининг хоҳиши эканлигини айтиб, 35 миллион қарзи тўлаб берилишини талаб қилган.

    Туман ҳокимлигининг эслатишича, фуқаронинг аввалги мурожаатларига жавобан ҳокимлик томонидан кўп маротаба ёрдам берилган. Жумладан уйининг таъмири ва фарзандларининг хатна тўйи учун пластик карточкасига маблағ ўтказиб берилган. Турмуш ўртоғи билан яшаса-да, доимий равишда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган. Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар учун мўлжалланган 1 миллион сўмлик ва 14 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзанди учун 220 минг сўмлик ёрдам пуллари ҳам берилган.

    Деҳқонобод туман ҳокимлиги томонидан ижтимоий тармоқларга жойланган ушбу муносабат тармоқ фойдаланувчилари орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Ғайрат Баратов исмли Facebook фойдаланувчиси «Телевизорга чиқиб олиб, мана Андижонда фалончига уй бердик, фалончига бепул машина совға қилдик дея реклама қилавергач, мана шунақа боқимандалар кўпайиб кетди» дея аёлнинг ҳаракатини қораласа, Шокир Ҳасанов исмли фойдаланувчи «Нима бўлганда ҳам аёл ўзи ва болаларининг ҳаққини сўраяпти, сиз ва бизнинг ҳаққимизни ёки бўлмасам ҳокимнинг еб турган нонини сўрамагандир. Шу аёл ҳам Ўзбекистон фуқаросидир. Не-не коррупциячилар еса майли-ю, бир камбағал пул сўраса, шунча талаяпсизларми? Сизлар ҳам сўранг. Бекорга ҳам ўғри каззоблар еб ётибди деб юртбошининг ўзи айтиб турибди-ю», дея аёлнинг ёнини олади.

    Деҳқонобод ҳокимлигининг мазкур хабари ҳали-ҳамон муҳокамалар марказида бўлиб турибди.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент—Термиз йўлининг Деҳқонободдан ўтган қисми таъмири учун ажратилган 180 млрд сўмнинг ишлатилмагани танқид қилинди
    • Деҳқонободлик аёл Зоир Мирзаевга видеомурожаат қилиб, уни ҳеч ким эшитмаётганини айтганди. Деҳқонобод ҳокимлиги эса мурожаатчи масъуллар эътиборида эканини маълум қилди
    • Қашқадарёдаги мактаб можароси ҳоким ва халқ таълими мансабдори аралашуви билан ҳал этилди

    08.09.2020, 21:33   Изоҳ (0)   76770
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда суд биноларига махсус терминаллар ўрнатилади – Президент қарори

    08.09.2020, 21:09

    Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланган қидирувдаги шахс қўлга олинди

    08.09.2020, 20:34

    Тошкент марказидаги Бухоро кўчаси таъмирланди (видео)

    08.09.2020, 20:11

    Сенат Самарқандда эри хўрлаган ва мажбурлаб памперс едирган аёл билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди

    08.09.2020, 19:34

    Миришкор тумани ҳокими коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди

    08.09.2020, 19:15

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият юритган Ибрагим Уринбаев 74 ёшида вафот этди

    08.09.2020, 18:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 



    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.