Ўзбекистонда сентябрда, айниқса унинг биринчи ярмида одатда об-ҳаво иссиқ ва кам булутли бўлади, деб ёзмоқда «Ўзгидромет».
Қисқа муддатли ёмғирлар фақат айрим кунларда кўпроқ тоғли ва тоғолди ҳудудларда кузатилиши мумкин. Тунги ҳарорат 15-20 даража атрофида бўлади, кундузи 32-37 даражадан 25-30 даража иссиққача ўзгариб туради.
30 август, якшанба куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди.
31 августда Волгабўйи ҳудудидан нисбатан нам ва салқин ҳаво оқими кириши натижасида об-ҳаво ўзгаради. Республика бўйича булутлиликнинг ортиши, об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда.
Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 1-2 даражага пасаяди ва 28-33 даража атрофида бўлади. Қайд этилишича, бу меъёрдан сал паст ҳароратдир.
Сентябрнинг илк кунлари об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ва тоғолди туманларида 30—31 август ва 1—2 сентябрь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)