Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилоятида 2020 йил 10 августдан бошлаб карантин чоралари юмшатилади. Вилоятда ошхона, меҳмонхона, буюм бозорлари ҳамда сартарошхоналар фаолияти қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Фарҳод Умаров иштирокидаги брифингда маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги

Таъкидланишича, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус штаб ҳамда вилоят мутасаддилари шундай қарорга келган.

Вилоятда, шунингдек, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази хулосаси ҳамда ҳудудлардаги сектор раҳбарларининг кафолат хатлари асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ҳам рухсат берилган.

Белгиланган тартибга мувофиқ 1070 та умумий овқатланиш шохобчалари (ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди), меҳмонхоналар, индивидуал шуғулланиш учун тренажёр залларига, шунингдек, вилоятдаги жами 3006 та тадбиркорлик субъекти бўлган мавжуд саккизта буюм бозори, қурилиш моллари савдоси билан шуғулланувчи объектлар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотувчи шохобчалар, 725 та сартарошхона ва 333 та гўзаллик салони, 632 та нодавлат таълим маркази, тўгарак ва ўқув курслари фаолиятини тиклашга рухсат берилиши кўзда тутилган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги

«Фаолиятини давом эттиришга рухсат этилган тадбиркорлик субъектларида тегишли органлар томонидан карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб борилади. Буюм бозорлари ҳар куни иш бошлашидан олдин ва иш вақти тугаганидан сўнг дезинфекция қилинади, харидорлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шартлиги белгиланган», — деди вилоят ҳокими ўринбосари Фарҳод Умаров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё, Фарғона ва Андижонда, шунингдек Зарафшон шаҳрида ҳам карантин талаблари юмшатилгани хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Дунё
БМТ Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари учун Исроилни айбдор деб топди