Ford муҳандиси Питер Блэкерт янги Bronco йўлтанламасларининг ўйинчоқ нусхаларини Lego ёрдамида яратди. Конструкторда Швеция моделининг расмий жамланмалари йўқлигига қарамай, янги автомобиллар ажойиб ҳолатда йиғилган, деб хабар беради Motor.
Питер Блэкерт Instagram’даги саҳифаси орқали ўзи йиғган йўлтанламаснинг икки ва тўрт эшикли версиялари суратларини эълон қилган. Кичик модель сариқ деталлардан йиғилган бўлса, тўрт эшикли модификация эса кўк рангга эга бўлган.
Муҳандис ўйинчоқ Bronco’ни ечилувчи том, захира ғилдираги, қанот ва квадрат таянчлари билан йиғишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, янги йўлтанламаснинг митти нусхаларининг эшиклари ва капоти очилади.
Иккала модель ҳам Lego конструкциясининг стандарт жамланмаси ёрдамида йиғилган. Ҳозирча Lego янги авлод Ford Bronco учун ўзининг махсус версиясини тақдим этмаган.
Аввалроқ Honda маркаси Lego компанияси мутахассислари билан бирга конструктор ёрдамида Австралиядаги дунёга машҳур Mount Panorama пойга трассасини яратгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)