Ўзбекистондан 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, қиймати 886,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган 2 068,3 тонна тарвуз маҳсулоти хорижга экспорт қилинди, дея хабар беради Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати.
Қўмитанинг маълумотларига кўра, тарвуз маҳсулотининг экспорти бўйича Россия 1 179 тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Лекин бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 228 тоннага кам.
Бундан ташқари тарвузлар Беларусь, Эстония, Мўғулистон, Польша, Қозоғистон, Тожикистон, Украина, Қирғизистон ҳамда Бирлашган Араб Амирликларига ҳам экспорт қилинмоқда.
Жумладан, Беларусга 148,1 тонна, Қирғизистонга 216,5 тонна, Украина 184,5 тонна ва Қозоғистонга 319,2 тонна тарвуз экспорт қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистон хорижга 61 миллион долларлик гилос экспорт қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)