• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Коронавирусга қарши кураш учун бизда барча захира ва имкониятлар мавжуд

    Президент Шавкат Мирзиёев 14 июль, сешанба куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб бораётгани муносабати билан карантин талабларини яна кучайтиришга мажбур бўлинганини таъкидлади.

    Мавзуга доир: «Бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади» — Шавкат Мирзиёев коронавирус масаласида мамлакат аҳолисига мурожаат қилди

    Нега деганда, очиқ айтиш керак, ҳозирги кунда бутун дунё коронавирус деб ном олган мана шу тилсиз ёв, кўзга кўринмас душманга қарши уруш ҳолатида турибди.

    Урушга кирган ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ ўз юртини, ўз аҳолисини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради. Энг аввало, хавф-хатарнинг йўлини беркитади, темир интизом ўрнатади.

    Қатъий сафарбарлик шароитида яшаш ва ишлашга ўтади. Бугун биз ҳам айни шундай ҳолатдамиз.

    Республика махсус комиссияси томонидан вазият мунтазам таҳлил қилиниб, инфекцияни жиловлаш юзасидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Бу касалликка қарши кураш учун бизда барча захира ва имкониятлар мавжуд.

    Энг муҳими, фидойи ва жасур шифокорларимиз ўз бурчини садоқат ва матонат билан бажармоқда.

    Такрор айтаман, биз энди пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Чунки ҳаёт давом этмоқда. Ҳаёт биздан ақл-идрок, сабр-тоқат, метин интизом билан ҳаракат қилишни талаб этмоқда.

    Ўзимиз кўряпмиз, дунёда қайси давлатда тиббий маданият, тартиб-интизом кучли бўлса, ўша мамлакат пандемиядан энг кам талафот билан чиқмоқда.

    Биз ҳам шу йўлдан боришимиз шарт. Албатта, ўтган 4 ой давомида одамларимиз кўп нарсага ўрганди. Бизда ҳам маълум бир тажриба пайдо бўлди.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси 10 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг мавжуд соғлиқни сақлаш муассасалари қуввати коронавирусга чалинган янги беморларни қабул қилиш учун етарли эмаслиги, «тизимни қайта тиклаш» учун 1 августгача кучайтирилган карантин тартиби қайтадан жорий этилганини маълум қилган эди.

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов 8 июль куни қилган чиқишида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар «поёнига етгани», бўш койка-ўринлар қолмаганини маълум қилган эди. 9 июлдаги брифингда эса Оқилов койка-ўринлар, дори захираси мавжудлигини, тизим ҳар қанча беморни қабул қила олишини таъкидлади.

    Профессор Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, агар Ўзбекистонда кунига 1-1,5 мингта касалланиш ҳолати аниқланса, соғлиқни сақлаш тизими қўшни мамлакатларники каби қулайди. Ўзбекистонда 13 июль куни 594 кишида коронавирус аниқланди.

    Унинг сўзларига кўра, Зангиотадаги махсус клиника очилганига бир ҳафта бўлмасдан беморларга тўлиб бўлди. Агар касаллар сонининг ошиши шу тарзда давом этса, бошқа клиникалар ҳам коронавирусни даволаш учун мослаштирилиши мумкин.

    Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг фикрича, Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаган, Ўзбекистонда коронавирус авж олса, тиббиёт оғир вазиятга тушиб қолиши мумкин.

    Мавзуга доир: 

    • Тиббиёт фанлари доктори Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими қанча коронавирус беморини қабул қилса, инқирозга учрашини аниқ айта олмади
    • «Тиббиёт, касалхоналар, амалдорларимиз тайёр эмас экан». Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ вазият танқид остига олинди
    • Нурмат Отабеков: Балки биз коронавирус касаллиги билан бирга яшашга мажбур бўлармиз

    14.07.2020, 20:05   Изоҳ (0)   45868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирус аниқланган шифохонани 14 кунга ёпиш нотўғри бўлгани айтилди

    14.07.2020, 19:43

    Самарқандлик онага ўғилли бўлгани айтилиб, қўлига қизалоқ тутқазилди. Она гумонда, шифокор ва ҳамширалар эса англашилмовчилик бўлган дейишмоқда

    14.07.2020, 19:19

    Тошкентдаги Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши биноси карантинга ёпилди

    14.07.2020, 19:07

    Зангиотадаги махсус касалхона очилганига бир ҳафта бўлмасдан коронавирус беморларига тўлиб бўлди

    14.07.2020, 18:36

    Коронавирусга қарши антитаналар инсон организмида 3 ойгача сақланиб қолиши мумкинлиги айтилди

    14.07.2020, 18:32

    Тошкентда яна 121 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганлар сони 14 минг кишига яқинлашди

    14.07.2020, 18:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:15

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.