Пиёдаларни “ўйламайдиган” Тошкент. Буюк Ипак Йўли чорраҳасида кўприк ўрнига бошқа ечим йўқми?
Тошкент марказидаги энг тирбанд нуқталардан бири — Мустақиллик шоҳкўчаси, Мирзо Улуғбек ва Буюк ипак йўли кўчаларини боғловчи чорраҳа (“Буюк ипак йўли” метро бекати атрофида) тубдан ўзгариш арафасида. Бу ерда икки қаватли йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. “Дарё” ушбу масала юзасидан шаҳарларни режалаштириш бўйича мутахассис Искандар Солиевнинг фикрларини ўрганди.