Ўзбекистонда 22 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, 60 кишида коронавирус аниқланди. Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг коронавирус инфекцияси қайд этилган фуқаролар сони 6461 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
- Янги касалланиш ҳолатларининг
- 49 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида;
- 6 таси Тошкент вилоятида (шундан 5 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 1 таси аҳоли орасида);
- 5 таси Тошкент шаҳрида (шундан 2 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 таси эса аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда жами 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) касалликдан соғайган.
22 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида жами 1992 нафар бемор касалликдан даволанмоқда. Ҳозиргача 19 бемор касаллик асоратларидан вафот этган.
Изоҳ (0)