Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти Салим Абдувалиев туғилган куни арафасида берган интервьюсида (5 май куни у 70 ёшга тўлди) асли ўзбекистонлик таниқли тадбиркорлар Алишер Усмонов, Искандар Маҳмудов ҳамда Фаттоҳ Шодиевлар ҳақида фикрлари билан ҳам бўлишди.

Фото: UzNews

«Алишер Усмонов, Искандар Маҳмудов, Фаттоҳ Шодиев — мен улар билан ҳам фахрланаман. Улар ўқиган, нуфузли олийгоҳларни тугатган. Болаликдан чет элда бўлган, масалан, Искандар Маҳмудов Ироқда кўплаб қийинчиликларни кўрган. Уларнинг барчаси зиёли оилалардан чиққан, шунга қарамай ота-оналари ўқишга мажбур қилган ва улар бугун буюк шахсларга айланган.

Бу серқуёш Ўзбекистонни севинг! Агар курашчи бўлишни истасангиз бу ерга келинг. Бу ерда дунёнинг барча турдаги мева ва сабзавотлари, шунингдек, буюк курашчилар етиштирилади. Ҳозирда ўзбекистонлик курашчилар гиламга чиққанда барча рақиблар титрайди. Буларнинг ҳаммаси Президентимиз ва раҳбарларими шарофати билан бўлмоқда», — дейди Салим Абдувалиев.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!