Тошкент шаҳар ИИББ 4 май, душанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари фуқаролар қабулини давом эттиришини хабар қилди.
Хабарга кўра, иш кунлари: душанбадан шанбагача, якшанба ва байрам кунлари — дам олиш куни. Иш вақтининг соатлари ва тушлик вақти ҳам ўзгармаган (иш вақти: соат 9:00 дан 18:00 га қадар, тушлик вақти: 13:00 дан 14:00 гача).
«Қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилади. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни сўраб қоламиз!», — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 30 апрелдан карантин чоралари юмшатилган ва Тошкент шаҳри, вилоят ва туман марказларида соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача ишга бориш-келиш, дорихонага чиқиш, озиқ-овқат ва бошқа зарурий маҳсулотларни харид қилиш мақсадида шахсий, шунингдек, хизмат автомобилларидан фойдаланишга рухсат берилган.
Изоҳ (0)