ИИВ ЙҲХБ 9 апрель, пайшанба куни, интернетда «Юраги отнинг калласидек экан. Қашқадарёда янги челленж» сарлавҳалари билан тарқалган видеоларга муносабат билдирди.
Хабарга кўра, Қашқадарё вилояти Қарши туманида «Токзор» МФЙ ҳудудидаги қувур устидан ҳайдовчилар ўз жонини хавф остига қўйиб, Spark, Tico ва Nexia русумли транспорт воситаларида ҳаракатланиб ўтган. Айни вақтда Spark ва Tico ҳайдовчиларининг кимлиги аниқланди ва уларга нисбатан чора кўрилди.
Ҳайдовчилар ўз ҳаётларини хавф остига қўйганлигини тушуниб етди. Ҳозирги вақтда Nexia ҳайдовчисини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилган хабарда.
Аввал Қашқадарёда Spark’ни сув қувури устидан олиб ўтган ҳайдовчи 2 миллион сўм жаримага тортилиб, қувур усти тўсиб қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)