Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидда теракт содир этиб, 51 кишининг ўлимида айбланаётган Брентон Таррант ўз айбини тан олди, деб хабар беради New Zealand Herald.
Крайстчерч судида видеочиқиш қилган 29 ёшли австралиялик иккита масжидда жиноят содир этганига иқрор бўлган. У 51 киши ўлдириш бўйича айбларини тан олди.
Янги Зеландияда жойлашган икки масжиддаги отишма 2019 йилнинг 15 март куни содир бўлганди. Таррант Ал-Нур ҳамда Линвуд масжидига ҳужум уюштириб, уни Facebook орқали трансляция қилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)