15 март ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 156 мингдан ошди. Улардан 72 624 нафари соғайди, 5819 нафари эса вафот этди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
15 март, якшанба куни, соат 6:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.
Коронавирус билан касаллангани Ўзбекистонда аниқланган илк бемор — аёл киши, Тошкент шаҳридан. «Дарё» манбасининг маълум қилишича, у Францияда бир ҳафтадан ортиқ бўлиб, сўнг Ватанга қайтган. Аёл қайтган рейсда, бирламчи маълумотларга кўра, 48 йўловчи, шунингдек, экипаж аъзолари бўлган. Уларнинг барчаси изоляцияга олинмоқда.
Изоҳ (0)