Ватикан матбуот хизмати Рим папаси Франциск бетоблиги сабаб, 1 март куни бўлиб ўтадиган учрашувларни бекор қилгани ҳақида хабар берди. Ушбу маълумотдан сўнг қатор ОАВлар Рим папаси Франциск ва унинг икки ёрдамчиси коронавирус инфекциясини юқтириб олгани ҳақидаги хабарларни тарқатди.
«Эҳтимол Папа Франциск коронавирус юқтириб олган. У бир неча кун олдин омма билан қўл бериб кўришиб чиққан эди. У касаллиги туфайли режалаштирилган бир қанча учрашувларни ўтказиб юборди», — деди Ватикан вакили Маттео Бруни.
Бироқ, Ватикан матбуот хизмати ушбу маълумотни рад этди. «Бу катта фейк», — дейилади ахборотда.
Шу ҳафта бошида хизмат вақтида папада шамоллаш аломатлари сезилганди. 83 ёшли понтифик хизмат вақтида йўталган. Хизматдан олдин Франциск диндорлар билан гаплашиб, уларнинг қўлини сиққанди.
Изоҳ (0)