• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Хитой коронавируси ва 24 февралнинг бошқа муҳим хабарлари

    Хитой коронавируси

    Хитойда коронавирус инфекциясидан бир кунда 150 киши вафот этиб, қурбонларнинг умумий сони 2592 кишига етди, деб хабар бермоқда Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси. Хитойда яна 406 киши коронавирус юқтириб олган (шундан 348 нафари Уханда), касалланган фуқаролар сони эса 77 150 кишига етган. Касалликдан даволаниб, шифохонани тарк этганлар сони 24 734 кишини ташкил этиб, сўнгги бир суткада 1846 киши даволангани айтилмоқда. Хитойнинг Ухань шаҳрида 24 февраль ҳолатига кўра, 195 киши коронавирус билан қайта касаллангани маълум бўлди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Хитойнинг олти провинциясида коронавирус сабаб жорий этилган фавқулодда вазиятга тезкор муносабат билдиришнинг энг юқори даражаси пасайтирилган. Улар орасида катталиги бўйича Хитойда иккинчи ўринда турадиган Гуандун провинцияси ҳам бор.

    Хитойнинг энг юқори қонун чиқарувчи органи — Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши (БХХВК)нинг доимий қўмитаси душанба куни ҳар икки ойда бир марта ўтказиладиган навбатдаги сессиянинг очилишида коронавирус эпидемияси сабабли йиллик сессияни кейинга қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.

    Фото: Al Jazeera

    Фото: Al Jazeera

    Эрон коронавирус қурбонлари сони бўйича Хитойдан сўнг иккинчи мамлакатга айланди. Сўнгги маълумотларга кўра, 43 киши касалланган. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Facebook’даги саҳифасида Эронда коронавирус инфекцияси тарқалгани сабаб Арманистон Эрон билан чегарани ёпиб, авиақатновларни икки ҳафтага тўхтатганини маълум қилган. Туркия ҳукумати ҳам худди шундай чоралар кўришини маълум қилган. Афғонистон ва Грузия Эрон билан авиақатновларни тўхтатган, Покистон эса Эрон билан чегарани вақтинча ёпган.

    Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат қуролли кучлари коронавирусга қарши курашга жалб этилиши, Ислом республикаси бу хавфни минимал йўқотишлар билан енгиб ўтишга ҳаракат қилишини маълум қилди.

    Жамоатчиликнинг саломатлиги учун ҳамма давлат органлари, қуролли кучлари, жамоат ташкилотлари барча зарур чораларни кўради. Биз имкон қадар камроқ йўқотишлар билан энг қисқа фурсатда касаллик устидан назорат ўрнатишни мақсад қилганмиз.

    Ҳасан Руҳоний

    Эронда илк касалланиш ҳолати 19 февраль, чоршанба куни, шиалар учун муқаддас ҳисобланган Қум шаҳрида аниқланган, инфекциянинг асосий ўчоғи ҳам шу ерда. Эрондаги коронавирус беморларининг аксарияти ё Қум шаҳридан, ё Қумга борганлар. Эҳтиёт чораси сифатида Эроннинг бир қатор вилоятларида ўқув муассасалари ёпилган, шунингдек, маданий тадбирлар бекор қилинган.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Афғонистонда коронавирус билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди. Ҳиротда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси коронавирус сабаб ёпилиши мумкин. «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбасига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штабининг 24 февралдаги йиғилишида айнан Афғонистондаги вазият муҳокама қилинган. Муҳокамалар жараёнида Ўзбекистон—Афғонистон чегарасини вақтинча ёпиш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги бошқа муносабатларга доир бошқа масалалар, кўриладиган чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинган.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Италияда коронавирус авж олмоқда: Карнавал, модалар намойиши, футбол учрашувлари бекор қилинди. 23 февраль оқшомига келиб Италияда янги вирусни юқтириб олиш билан боғлиқ 152 та ҳолат аниқланган, улардан уч нафари вафот этган. 26 беморнинг аҳволи оғир. Италия COVID-19’нинг Европадаги энг катта ўчоғига айланди.

    Австрия ҳукумати коронавирус сабаб тўхтатиб қўйилган иккита Италия поездларнинг 500 га яқин йўловчисини текширгандан сўнг Бреннер довони орқали ўтказиб юборган. Юқори тана ҳарорати аниқланган икки кишида коронавирус мавжудлиги тасдиқланмаган. Йўловчилар италиялик шифокорлар томонидан текширилгач, расмий Вена поезд ҳаракатига рухсат берган.

    АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раиси Си Цзиньпин янги турдаги коронавирус сабаб юзага келган пневмония эпидемиясини бартараф эта олишига ишонишини билдирди. Бу ҳақда у Ҳиндистонга учиб кетишидан олдин Оқ уйда журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатида маълум қилган.

    Коронавирус — катта муаммо, аммо Си Цзиньпин ўз мамлакатини яхши кўради. У жудаям кўп ишлаяпти ва муаммога ечим топади.

    Дональд Трамп, АҚШ президенти

    Трампнинг қўшимча қилишича, АҚШда коронавирус 12 кишида аниқланган бўлиб, аксариятининг аҳволи яхшиланган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар сони 13 кишига етди: Diamond Princess кемасидан 24 февраль, душанба куни, эвакуация қилинган 32 кишининг тўрттасида коронавирус борлиги аниқланди, умумий ҳисобда мамлакатда касалликка чалинганлар сони эса 13 кишига етди.

    Diamond Princess круиз кемаси Япониянинг Йокогама портида 4 февралдан бери карантинда турибди. Кемада вирус тарқалаётгани 1 февраль куни Гонконгда тушиб қолган 80 ёшлик йўловчида янги турдаги вирус аниқланганидан сўнг маълум бўлган эди. Кемада жами 3,7 минг киши бўлган, уларнинг 600 нафарига коронавирус ташхиси қўйилган.

    Бошқа янгиликлар борми?

    «Ўзгидромет» 26—27 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудлари (Астрахан) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига, республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда ёғинлар кучли бўлиши ҳақида маълум қилди. Қамчиқ довонида кучли қор ёғиб, йўллар музлаши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонда доллар курси қаторасига тўртинчи ҳафта пастлади. Унга кўра, долларнинг расмий курси 2,21 сўмга пасайиб, 9 526,28 сўмни ташкил қилди. Евро курси 10 сўмга кўтарилиб, 10 329,35 сўмга етди.

    Ўқишни қатъий тавсия қиламиз:  Қашқадарёлик бева аёлнинг уйи бузиб ташланди. Оила кўчада қолди

    Ўзбекистонда яна бир хусусий бандлик агентлиги фуқароларни 2,6 миллиард сўмга чув туширгани аниқланди. 2019 йил октябрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги МЧЖга берилган Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этувчи лицензия тўхтатилгани ҳамда шу йили ноябрда Ўзбекистонда фирибгарликда гумонланаётган Жанубий Корея фуқаросига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар берилган, ушбу жиноий иши бўйича тергов тафсилотлари маълум қилинганди. Human хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрганларнинг эса пуллари қайтарилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Анвар Санаев — антиқа «запрет»ларга тушиш бўйича рекордчи: беш йиллик биринчи «запрет» амалдорнинг тўйи билан боғлиқ экан (мана бу ерда тўлиқ видео бор).

    «Ўзбекистон тўқимачилик саноатини бойкот қилишдан фойда йўқ», — дейди Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Cotton Campaign вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувга изоҳ бераркан. Коалиция делегацияси февраль ойининг бошларида ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келганди.

    Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

    Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

    Тошкентнинг ҳар бир туманида бир миллион дарахт экилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев Яккасарой тумани Юнус Ражабий номидаги маҳаллада 81 та кўп йиллик дарахт кесиб ташланиши ҳодисасидан сўнг «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Эслатиб ўтамиз, Юнус Ражабий номидаги маҳаллада юз берган ҳодиса жамоатчилик эътирозига сабаб бўлиб, шаҳар ва мамлакат раҳбарияти эътиборини ўзига қаратгач, кесиб ташланган дарахтзор ўрнида зудлик билан янги яшил маскан барпо этишга киришилди, дарахтларни кесишга рухсат берган Яккасарой тумани ҳокими ўринбосари ва дарахтзор ўрнида кўп қаватли уй қурмоқчи бўлган тадбиркорга қарши жиноят иши очилди, бир қатор масъуллар ҳайфсан олди.

    Ўзбекистонда яна нима янгиликлар?

    «Нуристон» полигонида шартли душманни яксон этиш бўйича ҳарбийлар маҳорати синовдан ўтказилди (фотолари ҳам бор). Украина Ўзбекистон билан авиақатновларнинг қайта тикланишига қизиқиш билдирмоқда. Юнусободдаги хонадонда ёнғин юз берди. Деновдаги савдо мажмуасида юз берган ёнғинда 18 та савдо объекти ёниб кетди.

    Ўзбекистонда хусусий мактабларда ҳам ҳижоб тақиқланиши мумкин. Уруш йиллари Ўзбекистонга раҳбарлик қилган Усмон Юсуповнинг уй-музейи реконструкция қилинмоқда. Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ суратларни тарқатганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда электр транспорт воситаларининг ривожланишига ёрдам бермоқчи. Ўзбекистонда 68 минг талабанинг ётоқхонага эҳтиёжи бор. Уни қондириш учун 3 триллион сўм керак.

    Ўқишни қатъий тавсия қиламиз: Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея билан ҳамкорликда ИТИ ташкил этиш ҳақида кўрсатма берди

    Жиноятлар. Хотинини Жиззахда бўғиб ўлдирган эркак беш кундан сўнг Самарқандда осилган ҳолда топилди. «Унинг чўнтагида 17 февраль куни Жиззах шаҳри «Кимёгар» маҳалласи Сайилгоҳ кўчасидаги хонадонда 1991 йилда туғилган рафиқаси Н.Г.ни қасддан ўлдириб, устидан қулфлаб кетгани ҳақидаги хати мавжудлиги аниқланган», — дейилади прокуратура ахборотида.

    Ўзбекистон санъат музейидаги қадимий сўзана сохтасига алмаштирилгани маълум бўлди. Экспонатни алмаштириб, чет элга сотган ходим қамалган.

    Андижон вилоятидаги туман тиббиёт бирлашмасида қарийб 300 миллион сўм талон-торож қилингани аниқланди. Маълум бўлишича, бирлашманинг пуллик хизмат бўлими мансабдор ва моддий жавобгар шахслари 2018—2019 йиллар давомида тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаат қилган 4 905 нафар фуқаро тўлаган пулларни бўлим ғазнасига кирим қилмай ўзлаштириб юборган.

    Жаҳонда-чи?

    Америкалик сайловчиларнинг ярмидан кўпи (65 фоиз) АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда президентликка қайта сайланишига ишонади. 13—16 июль кунлари Висконсин штатида Демократлар партияси сезди бўлиб ўтади ва унда Дональд Трамп рақибининг исми эълон қилинади. Аввалроқ Оқ уй Трампга қарши бўлганларнинг рўйхатини тузмоқчи эканлиги хабар берилган эди.

    Ўқишни қатъий тавсия қиламиз:  Ҳафталик дайжест: Алдамчи агентликлар, «Ала-Тоо Айимдари»нинг «Йил одами», Олтинсойдаги можаролар

    «Намасте Трамп»: АҚШ президенти Дональд Трамп 24 февраль, душанба куни, Ҳиндистонга ташриф буюрди. 24 февраль куни Трамп Аҳмадобод шаҳрига ташриф буюради ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан бирга республикадаги энг катта крикет аренасида нутқ қилади. Стадионга бориш йўлида уларни 7 миллион одам қарши олиши айтилмоқда. Хўш, АҚШ президентининг Ҳиндистонга ташрифига қандай тайёргарлик кўрилди? Ушбу фотогалереяни албатта кўринг.

    Foto: AFP

    Foto: AFP

    АҚШ президенти Дональд Трамп «Толибон» жангарилари билан битим тузишга умид қилаётганини билдирди, чунки томонлар низолардан чарчаган ва тинчликни истамоқда.

    Биз Афғонистонда 19 йилдан бери бормиз. Ўйлашимизча, улар келишув истамоқда. Биз ҳам буни хоҳлаймиз. Фикримча, бу иш бера бошлади. Улар жангдан чарчади. Келишув битими остида ўз имзомни қўйган бўлардим.

    Дональд Трамп, АҚШ президенти

    АҚШ давлат департаментининг Майкл Помпеога таяниб маълум қилишича, АҚШ «Толибон» ҳаракати билан 29 февраль куни тинчлик битимини имзолашга тайёрланмоқда.

    Малайзия бош вазири Маҳатхир Муҳаммад истеъфога чиқди. Таъкидланишича, бош вазир Малайзия қиролига истеъфога чиқариш ҳақидаги илтимосномани йўллаган, бошқа тафсилотлар номаълум.

    Foto: Reuters

    Foto: Reuters

    Данияда Lego констукторининг одам ҳайкалчалари асосчиси Йенс Кнудсен вафот этди. У 78 ёшда эди.

    Ўқишни қатъий тавсия қиламиз: 25 ёшида миллионерга айланган Стив Жобс. Асрандилиги, ўқишни ташлаши мақсадга эришишига тўсқинлик қилмаган даҳо

    24.02.2020, 19:22   Изоҳ (0)   106716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Фарғонаазот», Қўнғирот сода заводи ва Деҳқонобод калийли ўғитлар заводидаги давлат улуши инвесторларга сотилиши мумкин

    24.02.2020, 19:08

    Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея билан ҳамкорликда ИТИ ташкил этиш ҳақида кўрсатма берди

    24.02.2020, 18:40

    Ўзбекистонда 68 минг талабанинг ётоқхонага эҳтиёжи бор. Уни қондириш учун 3 трлн сўм керак

    24.02.2020, 18:24

    Уруш йиллари Ўзбекистонга раҳбарлик қилган Усмон Юсуповнинг уй-музейи реконструкция қилинмоқда

    24.02.2020, 17:55

    Ўзбекистонда хусусий мактабларда ҳам ҳижоб тақиқланиши мумкин

    24.02.2020, 17:41

    Қашқадарёлик бева аёлнинг уйи бузиб ташланди. Оила кўчада қолди

    24.02.2020, 17:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг бой инсон Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг никоҳ маросими бўлиб ўтиши кутилаётган 5 ҳашаматли меҳмонхона

    Лайфстайл | 9 июн, 11:38

    Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 9 июн, 11:18

    Хитой компанияси Қорақалпоғистонда жамоат транспортини янгилашга ёрдам беради

    Ўзбекистон | 9 июн, 11:09

    Том Круз ёнаётган парашют билан 16 марта сакраб, жаҳон рекордини ўрнатди

    Кино | 9 июн, 11:04

    FIDE рейтинги. Карлсен етакчи, Абдусатторов 6-ўрин, Синдоров эса 29-поғонадан жой олди

    Спорт | 9 июн, 10:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 10 июнь куни ёмғир ёғади

    Ўзбекистон | 9 июн, 10:44

    Ёзнинг жазирамасида салқинлик берувчи 4 хил лимонад рецепти

    Рецептлар | 9 июн, 10:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.