Хитойдаги йирик фармацевтика компанияларидан бири Zhejiang Hisun Pharmaceutical ҳукуматдан COVID-19 коронавирусига қарши «Favipiravir» потенциал дори воситасини сотишни бошлаш бўйича рухсат олди, деб хабар беради Reuters.
Дори воситасида сотувга чиққач, компания уни клиник синовдан ўтказишни давом эттириши керак бўлади.
Хитой Илм-фан ва техника вазирлигининг маълум қилишича, «Favipiravir»нинг клиник синовларида 70 киши иштирок этган бўлиб, мазкур дори воситаси «нисбатан аниқ самарага» эга.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош ижрочи директори Сумия Сваминатан COVID-19 коронавирусига қарши вакциналарни инсонда синовдан ўтказиш тўрт-беш ойдан сўнг бошланишини маълум қилганди. Хитойнинг АҚШдаги элчиси эса коронавируснинг ҳарбий ихтироларга боғлиқлигини рад этган эди.Сўнгги маълумотларга кўра,ўтган бир сутка давомида Хубэй провинциясида коронавирус оқибатида 100 киши вафот этган.
Изоҳ (0)