• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2020 йилда ўқотар қуроллар учун янги турдаги патронлар ишлаб чиқариш бошланади

    Ўзбекистондаги мудофаа аҳамиятига эга бўлган «Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи» давлат корхонаси (ДК), «‘Восток’ Илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат унитар корхонаси (ДУК) каби бир қатор корхоналар ўтган йиллар давомида оғир иқтисодий аҳволга келиб қолган эди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти — Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусига кўра, 2017 йил 20 ноябрда давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш ҳамда мудофаа аҳамиятига эга бўлган ишлаб чиқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боришга масъул бўлган давлат органи — Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси тузилган.

    Қўмитанинг асосий вазифалари сифатида давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш ва бажаришни таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотларнинг мудофаа саноати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техникалар ҳамда бошқа мулкни ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш, халқаро ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бошқа долзарб вазифалар белгиланди.

    Ўтган икки йил мобайнида қўмита томонидан мамлакат саноатининг ҳарбий мақсадда фойдаланиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантиришни таъминлаш ва миллий армияни замонавий қурол-яроғ, жанговар техника, махсус воситалар ва айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича мақсадли ишлар бажариб келинмоқда.

    Жумладан, дунёнинг 20 дан ортиқ ривожланган давлатлари билан ҳарбий-техник ҳамкорлик ўрнатилди, олти давлат билан ҳукуматлараро комиссия фаолияти йўлга қўйилди, 10 дан ортиқ давлат билан ҳарбий-техник ҳамкорлик йўналишида халқаро битим ва келишувлар имзоланди. Тизимли равишда замонавий қурол-аслаҳа ва жанговар техникаларни харид қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Қуролли Кучларнинг ҳарбий мақсадда фойдаланиладиган маҳсулотларга бўлган талабларини ўз вақтида ва сифатли қондириш мақсадида 2018—2019 йилларда «КамАЗ» автомобили шассисида юк ва махсус автомобиль техникаларини, ҳарбий мақсадда фойдаланиладиган радиоалоқа воситалари, нафас олиш органлари ҳимоя воситалари, озиқ-овқат паёклари ва бошқа турдаги ҳарбий мақсадда фойдаланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича бир қанча тармоқлараро лойиҳалар амалга оширилди.

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Мудофаа вазирлиги куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда мавжуд моддий ва маънавий жиҳатдан эскирган қурол-аслаҳаларни модернизация қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

    Жумладан «БМ-21 Град» русумли ялпи ўт очиш реактив тизими янги замонавий шассига ўрнатилди ва бу тизим амалий синовлардан муваффақиятли ўтди.

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    «БТР-70» русумли транспортерга янги замонавий дизель двигатели, узатиш қутиси ўрнатилиб мобил имкониятлари оширилди. Шунингдек, шахсий таркиб ҳимоясини ошириш мақсадида қўшимча зирҳ ва кумулятив панжара билан жиҳозланди.

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    «Т-64» русумли танкнинг куч бўлими тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий, катта қувватга эга двигатель ва трансмиссия агрегатлари қўйилди, рақамли алоқа воситалари билан жиҳозланди.

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    «Газ-66» русумли автомобилларга Isuzu двигателлари ва узатиш қутиларини ўрнатган ҳолда модернизация қилиш йўлга қўйилди. Бу, ўз навбатида, уларнинг ҳаракатчанлик ва мобил имкониятларини оширди.

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Шунингдек, «КамАЗ» автомобиллари шассида барча шароит ва ҳудудларда қўшинлар бошқарувини таъминлай оладиган мобил қўмондонлик бошқарув пункти, шунингдек, замонавий асбоб ва ускуналар билан жиҳозланган, ҳар қандай мураккаб тиббий амалиётларни амалга оширишга қодир тиббиёт пункти яратилди.

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Бундан ташқари, «Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи» ДК реконструкция қилиниб, тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозланди. Бунинг натижасида корхона томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кенгайтириш имкони яратилди. Жумладан, «Ми» русумидаги вертолётларнинг таъмирланаётган жиҳозлари номенклатураси ортди, «Су-25» русумли самолётларни таъмирлаш ўзлаштирилмоқда.

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

    «Восток» ДУКда бугунги кунда ўқотар қуроллар учун ўқ-дорилар ишлаб чиқарилмоқда. Амалга оширилган тадбирлар натижасида 2020 йилнинг биринчи ярмида янги турдаги патронлар ишлаб чиқарувчи линиянинг ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

    Ҳарбий кийим-анжомларни ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-турк қўшма корхонаси тузилиб, 2019 йилда дастлабки цех фаолияти йўлга қўйилди, 2020 йил иккинчи чоракда корхона тўлиқ қувватда ишга туширилиши режалаштирилган.

    2020 йилда Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси томонидан қўмита тасарруфидаги ва маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган ҳарбий мақсадда қўлланадиган маҳсулотлар ва хизматлар кўрсатиш кўрсаткичларини икки баробарга ошириш режалаштирилган.

    Белгиланган пировард натижаларга эришиш ҳамда мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида 2020—2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси мудофаа саноатини янада ривожлантиришга қаратилган амалий ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») ишлаб чиқилмоқда.

    14.02.2020, 21:11   Изоҳ (0)   45269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент халқаро аэропорти йил охиригача реконструкция қилинади

    14.02.2020, 20:35

    Аҳмадбой одамларда унга нисбатан ишонч қандай пайдо бўлганини сўзлаб берди

    14.02.2020, 20:20

    Шавкат Мирзиёев кластерларни ташкил қилиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказди

    14.02.2020, 20:04

    Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев: Мабодо коронавирус республикамизга кириб келса, бу бўйича тайёргарлигимиз бор

    14.02.2020, 19:34

    «Баъзи воқеалар сабаб прокурорларнинг кайфияти синиб қолди». Светлана Ортиқова тизимдаги порахўрликлар ҳақида гапирди

    14.02.2020, 19:19

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари шамол тезлиги кучайиб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

    14.02.2020, 19:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Мисрга 35 миллиард долларлик табиий газ сотади

    Дунё | 7 август, 16:22

    Ўзбекистонда доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    Ўзбекистон | 7 август, 16:18

    “Ливерпуль” “ПСЖ” футболчиси учун 100 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 7 август, 16:07

    Франция мемориал ёдгорлик ёнида сигарет тутатган эркакнинг фуқаролигини бекор қилди

    Дунё | 7 август, 16:05

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    Лайфстайл | 7 август, 15:57

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 7 август, 15:45

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    Хитой чивинлар тарқатаётган вирусга қарши дронларни ишга солди

    Дунё | 7 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.